АПЛ. Мавсум футболчиси, мураббийи ва энг ёмон жамоа аниқланди

Eldor Akmurzayev
25 мар 2020, 20:58
Британиянинг “The Guardian” нашри коронавирус туфайли тўхтаб қолган Премьер-лига 2019/20 йилги мавсумининг энг яхшиларини аниқлашга қарор қилди.

Энг яхши ўйинчи сифатида “Ливерпуль” вингери Садио Мане тан олинди. У 26 баҳсда қатнашиб, ўз ҳисобига 14та гол ва 9 пас ёздириб қўйди.

Энг яхши ёш футболчи деб “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячиси Адама Траоре (4+7 натижа) топилди.

“Манчестер Сити” аъзоси Кевин де Бруйненинг “Ньюкасл”  (2:2) дарвозасига киритган тўпи, мавсумнинг энг яхши голи бўлди.

Энг яхши мураббий – Крис Уайлдер (“Шеффилд Юнайтед”);

Энг яхши трансфер – Дэнни Ингз (“Ливерпуль”дан “Саутгемптон”га);

Энг яхши ўйин – 19-турдан ўрин олган, “Вулверхэмптон” – “Манчестер Сити” 3:2 баҳси.

“Тоттенхэм” эса мавсумнинг энг ёмон жамоасига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Guardian