UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15"Динамо" — "Андижон". Таркиблар маълум  0 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  2 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  12 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0

АПЛ. Де Брюйненинг супер голи "Сити"га 3 очко тақдим этди Янгиликлар

АПЛ. Де Брюйненинг супер голи "Сити"га 3 очко тақдим этди

Англия чемпионати 14-тури доирасидаги "Лестер" – "Манчестер Сити" учрашуви якунига етди.

Лестер

Премьер-лига . 14-тур

29/10/2022, 17:30

1
:
0
Тугади

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 49'

Стадион: King Power Stadium, 32223 томошабин

Бош ҳакам: Robert Jones

45'
90'
46'  Кирнан Дьюсбери-Холл (Нампалис Менди)
71'  Джейми Варди (Келечи Ихеаначо)
72'  Чаглар Сеюнджю (Патсон Дака)
49'  Кевин Де Брёйне
72'  Мануэль Аканджи (Рубен Диаш)
77'  Хулиан Альварес (Фил Фоден)

"Лестер Сити" – "Манчестер Сити" 0:1

"Кинг Пауэр"

Гол: 0:1 – 49 де Брюйне.

Лестер – Уорд, Кастань, Амарти, Фас, Сеюнджю (Дака, 72), Джастин, Тилеманс, Дьюзбери-Холл (Менди, 46), Мэддисон, Барнс, Варди (Ихеаначо, 71).

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Лапорт, Аканджи (Рубен Диаш, 72), Жоау Канселу, Гюндоган, де Брюйне, Родри, Грилиш, Бернарду Силва, Альварес (Фоден, 77).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ихеаначо рақиб жарима майдончаси ичида пас беришни хоҳламади ва зарба берди. Тўп Эдерсонга бориб тушди.

86. ЗАРБАААА... Дакаааа... "Лестер" футболчиси тўпни дарвозага боши билан бурди, аммо зарба кучсилиги туфайли Эдерсон уни осонлик билан эгаллаб олди.

83. Жарима зарбаси: Тўп марказга узатиб берилди, Кастаннинг зарбасидан сўнг тўп ҳавога кўтарилиб кетди ва майдонни тарк этди.

82. Қоида бузилди. Гюндоган тўпни танаси билан тўсиб, рақибни йиқитди. Ҳакам эса хуштак чалиб, фол борлигини қайд этди.

81. Зарба... Жастиннинг зарбаси жуда ва жуда ноаниқ бўлди.

80. "Лестер" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, юзага келган кичик танаффусдан фойдаланган Гвардиола ва Де Брюйне "Сити" вакилларига керкакли кўрсатмаларни беришди

77. Ўзгариш: Альварес ўрнига Фоден ўйинга қўшилди.

77. Ихеаначоооо... Келечининг кучсиз зарбасидан сўнг Эдерсон тўпни қайтариб қолди.

74. Диаш аут олдида Бансга нисбатан хавфли ўйнади. Ҳакам хуштак чалиб, жарима зарбаси белгилади.

71. Ўзгариш: Варди ўрнига Ихеаначо, Суюнжу ўрнига Дака, Аканжи ўрнига Диашлар майдонга тушишди.

68. Сўнгги 5 дақиқада тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Сити" томонда: 4%-96%

67. Канселу ўз қаноти орқали рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо тўпни жамоадошига узатишга улгурмади.

66. Қоида бузилди, Де Брюйне қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилган Тилемансни тўхтатиб қолди. Ҳакам негадир уни кечирди.

62. Харви Барнс яна индивидуал маҳоратини кўз-кўз қилишга уринди, аммо аввалги сафарлардек бу ишни эплай олмади.

61. Бернарду Силва тўпга зарба бера олмади, тўп рақибдан ўтиб, унгача келишини кутмаган эди.

58. Аканжи йиқилди. Варди эса ҳакамга эътироз билдириб, "мен қўполлик ишлатгним йўқ" демоқда.

Танийдиганлар борми? Британиялик машҳур рэпер Stormzy ўйнни стадиондан кузатмоқда.

53. ЗАРБААААА... Тилемааааанссс... Юрининг жарима майдончаси ташқарисидан берган супер зарбасидан сўнг Эдерсон тўпни қўли билан уриб юборди ва тўп тўсинга тегди.

52. Меҳмонларнинг голидан сўнг "Лестер Сити" ҳужумга ўтишга ҳаракатларни бошлаб юборди, аммо "шаҳарликлар" уларни ўз ярим майдонида кутиб олишмоқда.

49. "Сити" жарима зарбаси ишлаб олди. Дарвозагача масофа 25 метр атрофида. Тўп қаршисида Кевин Де Брюйне. ГОООООООЛЛЛЛЛ! КЕВИИИИН! Бельгиялик ярим ҳимоячи идеал зарбаси орқали тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Тўп устуннинг энг юқори қисмига тегиб, дарвозага бурилиб кетди.

46. ЗАРБААА... Бернарду Силванинг ўнг қанотдан узатган пасидан сўнг Родри ўнг оёғининг ташқи қисми билан тўпга зарба берди. Тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+1. "Сити"да биринчи бўлимда гол уриш учун сўнгги имконият, бурчак тўпи. Стандарт муваффақиятсиз чиқди.

45. Биринчи бўлимга дақиқа қўшиб берилди.

43. Грилиш ҳакамдан бурчак тўпи сўраяпти, аммо ҳакам бундай фикрда эмас.

41. Ляпорт тўпни чап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Канселуга узатди, португалиялик футболчи тўпни тўхтатишда муаммога дуч келди ва ҳужум йўққа чиқди.

39. Тўпга эгалик қилиш, вазиятлар, зарбалар бўйича устунлик "Сити"да, аммо бу ҳисобда акс этгани йўқ.

34. Грилиш "Лестер" жарима майдончаси ичида йиқиилди, ҳакам бурчакни кўрсатди. ВАРдагилар вазиятни кўриб чиқишмоқда. ЙЎҚ, пенальти йўқ.

33. "Сити" рақиб жарима майдончаси атрофида қамал амалга оширмоқда, бироқ ҳозирча ҳимояни ёриб ўтишнинг имкони бўлгани йўқ.

30. БАРНССС... Харви рақиб жарима майдончасининг чап қисмида рақибларни алдашга киришиб кетди ва тўпсиз қолди.

27. ДЕ БРЮЙНЕЕЕ... "Сити" тўни рақиб ярим майдонидаёқ олиб қўйди ва Кевин тўпни чап оёғига тўғирлаб, зарба берди. Уорд зарбани хавфсизлантириб, тўпни эгаллаб олди.

24. ЗАРБААА... Барнснинг зарбасини Эдерсон қайтаришга муваффақ бўлди, бурчак тўпи.

21. "Сити"нинг навбатдаги ҳужумини Суюнжу тўтатиб қолди, у танаси билан тўпни ёпди ва Де Брюйне тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

18. Яна бир узатма, бу сафар ҳам Родри бош билан тўпга зарба берди, аммо ноаниқ.

15. ЗАРБААА... Альвареснинг зарбасини посбон қайтарди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган экан.

12. Узатмааа... Кевиннинг чап қанотдан амалга оширган узатмасини Родриго дарвозага бурди, аммо "Лестер Сити" посбони Уорд тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

11. Дастлабки 10 дақиқа ичида тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик кутилганидек "Сити" томонда. 12%-88%.

10. Де Брюйне ҳимояни "кесувчи" узатмаси билан жамоадошини рақиб дарвозабони қаршисига чиқаришга уринди, аммо мезбонлар тўпни илиб кетишди.

5. "Манчестер Сити" ўз услубида ўйнамоқда. "Лестер Сити" эса бундай рақибларга қарши ўйинларда қарши ҳужумларни қандай ташкил этиш кераклигини билади. "Тулкилар" "шаҳарликлар"га қарши сўнгги 5та баҳсда 9та гол уришга муваффақ бўлишган.

2. Бугун "Лестер" тўқ кўк, "Манчестер Сити" эса оч яшил рангдаги формаларда ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Лестер – Манчестер Сити

16.30, «Кинг Пауэр»

Лестер – Уорд, Кастань, Амарти, Фас, Союнжу, Жастин, Тилеманс, Дьюзбери-Холл, Мэддисон, Барнс, Варди.

Манчестер Сити – Эдерсон, Аканжи, Стоунз, Лапорт, Жоау Канселу, Гюндоган, де Брюйне, Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Альварес.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика