UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  26 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  14 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

АПЛ клуби ёзда "Реал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи Янгиликлар

АПЛ клуби ёзда "Реал" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Англиянинг "Борнмут" клуби "Реал" ҳимоячиси Фран Гарсияга қизиқиш билдирмоқда.

"Relevo"нинг маълумотига кўра, инглиз клуби 25 ёшли чап қанот ҳимоячисини кейинги ёзда сотиб олмоқчи.

"Борнмут" бош мураббийи Андони Ираола "Райо Вальекано"да Фран билан бирга ишлаган ва энди у билан Англияда ҳам ишламоқчи.

Ушбу трансферни амалга оширишда биринчи қадам "Борнмут"нинг ҳозирги чап қанот ҳимоячиси Милош Керкешнинг сотилиши бўлиши керак. Венгрияликка айни пайтда АПЛнинг ўзидан ҳам катта талаб бўлмоқда ва у катта эҳтимол 2025 йилда жамоани тарк этади.

Агар бу содир бўлса, клуб эътиборини "Реал" ҳимоячисига қаратади. "Борнмут" жамоаси "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га ўтишига умид қилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, "Реал" чап қанот ҳимоячиларидан бирини сотишга рози бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика