UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

АПЛ. Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО Янгиликлар

АПЛ. Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

Кеча Англия премьер лигасида 31-турнинг охирги ўйинлари бўлиб ўтди.

Биз кечаги ўйинларда ўзини кўрсатган футболчиларни ёдингизга соламиз. 

"Ньюкасл" - "Сандерленд" 1:1
Қаҳрамон: Александр Митрович

Тайн ва Уир дербисида Англия премьер-лигасида қолиш учун кураш олиб бораётган икки клуб тўқнаш келди. Мезбонлар сафида сербиялик Александр Митрович сўнгги дақиқаларда гол уриб "Ньюкасл"ни мағлубиятда қутқариб қолди. Шу тариқа "ҳаккалар" Рафаэль Бенитес бошчилигида илк бор очко олишди. Митрович баҳс охирида тўқнашувда бошидан жароҳат олди. Шифокорлар унга майдонга тушиш мумкин эмаслигини айтишди, Митрович бунга қарши бўлди. Сабаби бу пайтга келиб алмаштиришлар қолмаганди ва жамоаси 10 киши бўлиб қолишини истамади. Бенитес ва шифокорлар уни бир амаллаб майдонга туширишмади. Ҳужумчининг ғалабага бўлган интилиши мухлисларнинг олқишига сабаб бўлди.



"Саутгемптон" - "Ливерпуль" 3:2
Қаҳрамон: Садио Мане

Рональд Куман бошчилигидаги "Саутгемптон" бу турда ажойиб иродали ғалабага эришди. Жамоа ўз уйида "Ливерпуль"га қарши баҳснинг 63-дақиқасига келиб 0:2 ҳисобида ютқазаётганди. Шундан кейин мезбонлар Юрген Клопп шогирдларини 3 бор ранжитишди. Бунда Садио Маненинг хиссаси катта бўлди. У иккита гол уришга эришди. Агар 50-дақиқада пенальтидан ҳам гол ура олганида хет-трикка эришган бўларди.



"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 0:1
Қаҳрамон: Маркус Рэшфорд

18 ёшли Маркус Рэшфорд Манчестер дербисида гол урган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда сайтимизда хабар чиқди. Кечаги дербида мактаб ўқувчиси бўлган Рэшфорд "Сити"нинг тажрибали ҳимоячиси Мартин Демичелисни қийнаб қўйди. Маркус ўзидан деярли 20 ёш катта бўлган футболчини алдаб Англия терма жамоаси асосий посбони Жо Харт қўриқлаётган дарвозага гол уриб "қизил иблислар"га ғалаба келтирди.



"Тоттенхэм" - "Борнмут" 3:0
Қаҳрамон: Харри Кейн

Ўтган мавсум кашфиёти бўлган Харри Кейн бу мавсумни у қадар яхши бошлай олмаганди. Дастлабки 9та турда атига битта гол урган ҳужумчи айни пайтда 21та гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда. Ўтган турда "Астон Вилла" дарвозасига иккита гол урган Кейн кеча "Борнмут"га ҳам иккита тўп киритди. "Шпорлар" "Лестер"нинг ортидан қувишда давом этишмоқда.




Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика