UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

АПЛ. “Эвертон” иштирокида яна голлар шоуси, Хамес эса дубл+ассистга эришди Янгиликлар

АПЛ. “Эвертон” иштирокида яна голлар шоуси, Хамес эса дубл+ассистга эришди

Англия чемпионати 3-туридан ўрин олган “Гудисон Парк”даги баҳсда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Баҳсда ҳисоб 16-дақиқада мерсисайдликлар форварди Доминик Кальверт-Льюин томонидан очилди. 41-дақиқада Нил Мопе орадаги мувозанатни тиклади ва кўп ўтмай, Йерри Мина Хамес Родригеснинг пасидан кейин устунликни яна ўз жамоаси томонига оғдирди – 2:1.

Иккинчи таймда Хамес Родригес катта саҳнага чиқиб, дублга эришди ва натижани йириклаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда эса меҳмонлар ярим ҳимоячиси Ив Буссама ҳисобни қисқартирувчи гол муаллифига айланди – 4:2.

Карло Анчелотти шогирдлари очколари сонини 12 тага етказиб, жадвалда ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.

Эвертон – Брайтон 4:2 (2:1, 2:1)

«Гудисон Парк»

Голлар: 1:0 – 16 Кэлверт-Льюин, 1:1 – 41 Мопе, 2:1 – 45 Мина, 3:1 – 52 Хамес, 4:1 – 70 Хамес, 4:2 – 90 Биссума.

Эвертон – Пикфорд, Динь, Коулмэн (Делф, 58), Мина, Кин, Дукуре, Сигурдссон, Дэвис, Хамес (Уолкотт, 78), Ришарлисон (Ивоби, 25), Кэлверт-Льюин.

Брайтон – Райан, Уайт, Данк, Уэбстер, Лэмпти (Велтман, 46), Биссума, Марч, Альсате (Гросс, 82), Троссард, Мопе, Коннолли (Лаллана, 66).

Огоҳлантириш: Альсате (4).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика