UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

АПЛ. Де Брюйне — мавсумнинг энг яхши футболчиси Янгиликлар

АПЛ. Де Брюйне — мавсумнинг энг яхши футболчиси

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия чемпионати 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Бельгиялик футболчи овоз бериш жараёнида дарвозабон Ник Поуп ("Бёрнли"), ҳимоячи Трент Александер-Арнолд ("Ливерпуль"), ярим ҳимоячилар Жордан Хендерсон, Садьо Мане (ҳар иккиси – "Ливерпуль"), ҳужумчилар Дэнни Ингз ("Саутгемптон") ва Жейми Вардини ("Лестер") ортда қолдирди.

Мавсум давомида 35 ўйин ўтказган де Брюйне 13 гол ва 20 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, ярим ҳимоячи якунига етган мавсумда ассистлар сони бўйича "Арсенал"нинг собиқ форварди Тьерри Анри томонидан АПЛ-2002/03да ўрнатилган рекордни ҳам такрорлади.

Аввалроқ "Ливерпуль" устози Юрген Клопп мавсумнинг энг яхши мураббийи, "қизиллар" ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд эса энг яхши ёш ўйинчи деб топилган эди.

Мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлашда мухлислар, 20 клубнинг сардорлари ва футбол экспертларининг овозлари инобатга олинган.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика