UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  0 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  0 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  10 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  1 08:52МЮга «Спортинг»нинг 17 ёшли футболчиси керак  3 08:17Неймарнинг агенти футболчининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  2 07:47Бугун ёшларимиз Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  8 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  15 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  2 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  1 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  24

АПЛ 27-туридан сўнг биз билган етти факт Янгиликлар

АПЛ 27-туридан сўнг биз билган етти факт

Мазкур турда “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” голларни қалаштириб ташлашмади, “Арсенал” тўртинчи ўринга қайтди, “Бёрнли” Терф Мурда “Тоттенхэм”нинг "оёғидан чалди". Шу ва бошқа воқеаларни қуйидаги мақолада кўриб чиқамиз.

“Уотфорд” еттинчи ўринда

Хави Гарсия бу мавсумда унинг олдинги ҳамкасблари амалга ошира олмаган ишни уддаламоқда. Жамоа мавсумнинг иккинчи палласида ҳам мотивацияни сақлаб қолмоқда. Улар “Кардифф Сити” майдонида бешта гол уриб нималарга қодир эканликларини кўрсатиб қўйишди.

“Арилар”га  Жерар Делофеу (ҳет трик) ва  Трой Дини (дубль)нинг ажойиб ўйини ва қайсидир маънода омад ҳам ёрдам берди. Чунки ҳакам берилиши керак бўлган яққол пенальтини “Уотфорд” жамоаси дарвозаси томон белгиламади. Қайд этиш жоизки, мазкур ғалаба Хави Гарсия шогирдлари учун 80-йиллардан бери элитадаги биринчи йирик ғалабадир. Жамоа ўртамиёналар ичида энг зўри номига асосий даъвогардир. Бундан ташқари “Уотфорд” ҳали Англия кубогида ҳам курашни давом эттирмоқда ва бу эса мавсумни ажойиб тарзда якунлаш учун имкониятдир.

“Фулхэм”нинг тушиб кетиши муқаррар кўринмоқда

Жамоага мураббий сифатида тайинланганидан сўнг Клаудио Ранери яхши ҳимояланадиган жамоа тузишга умид қилди. Лекин кўринишидан бу сафар унда буниси ўхшамади чоғи. Яъни чемпионат аутсайдерлари ҳимояланишни яхши эплай олишмаяпти. Энди эса Ранери жамоасининг ҳужумкорликдаги устунлигидан рақибларини қувиб ўтишда фойдаланиш ҳақида ўйлашга мажбур.

Бу жума куни амалга ошиши мумкин эди. “Фулхэм” ҳар доим ҳам етарли мотиватцияга эга бўла олмаётган “Вест Хэм” майдонида ўйнади. "Болғачилар" ўйинни яна ёмон бошлашди ва “Фулхэм” бу устунликни биринчи тайм ярмигача олиб бора олди, холос. Мувозанатни эса Чичарито қўли билан урган голи туфайли тенглаштирди. Ушбу вазията ноқулай позицияда турган ҳакам вазиятга тўғри баҳо бера олмади. Лекин Чичарито бу голни нишонламади. Шундан кейин “Вест Хэм” ўйинни ғалабагача олиб борди ва “Фулхэм”ни чемпионшип томон қадам ташлашга мажбур қилди.

“Тоттенхэм” чемпионлик пойгасидан чиқиб кетмоқда

Маурисио Почеттино камдан-кам ҳолатда асабларини жиловлай олмайди, балки шунинг учун унинг учрашув ҳаками Майк Динга ҳамласи кутилмаган ҳол бўлгандир. Албатта унинг жаҳл отига минишига етарли сабаблар бор эди. “Бёрнли”нинг биринчи голи нотўғри белгиланган бурчак тўпидан кейин юзага келди. Лекин Почеттинонинг жаҳли чиқишига асосий сабаб шуки, мазкур мағлубият балки “Тоттенхэм”ни титулдан маҳрум қилган бўлиши ҳам мумкин.

Почеттинонинг фикрича, унинг жамоаси агар чемпионликка эришмоқчи бўлса бундай баҳсларни, албатта, ютиши керак. Лекин аслида “шпорлар”дан ҳозирги ҳолатда бундан ортиғини кутиб бўлмайди. Гап шундаки, шанба куни улар мағлубиятсиз серия қайд этаётган жамоага қарши майдонга тушишди. Том Хитон декабрь охирида яна асосий таркибга қайтганидан сўнг, “Бёрнли” саккизта баҳсдан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда эди. Шон Дайч жамоаси ниҳоят муаммолардан чиқиб кетди ва ўтган йилги ўйинини намойиш қилди. Шундай ўйин билан Терф Мурдагилар бемалол кучли ўнликда мавсум тугатишни мақсад қилишлари мумкин.

Зиверт олдингидек очколарсиз одимламоқда

Англияликлар “Хаддерсфилд”нинг янги мураббийининг исмини билишмас эдилар. Энди эса бунга ҳожат ҳам йўқ. Афсуски, Ян Зиверт ҳам олинги мураббий Девид Вагнер қилган ишни оғишмай давом эттирмоқда. Клуб деярли чемпионшипда. Унинг қўл остида жамоа мана тўртинчи ўйиндирки, мағлубиятга учрамоқда.

“Арсенал” билан ўйинда клуб ёмон футбол ўйнамаган эди. Лекин “Ньюкасл” билан ўйинда уларда бирор нарса амалга ошириш учун ҳатто, имконият ҳам бўлмади. Томми Смитнинг тезкор четлатилиши ўзи шундоқ ҳам кучсиз бўлган жамоани имкониятсиз қолдирди. Шундан сўнг, Рафа Бенитес бошчилигидаги “Ньюкасл”да рақибни нафақат ҳотиржам ўйнаган ҳолда ютиш, балки йирик ҳисобда мағлубиятга учратиш имконияти ҳам вужудга келди. Устига устак, “Ньюкасл”даги янги ўйинчи Мигель Альмироннинг ўйини ўша куни тўхтатиб бўлмасдек кўринди. Рафа бундай рақибларга қарши “қарғалар” тарихидаги энг қиммат ўйинчига айланган Альмироннинг асосий таркибда тушиши кераклигини олиндан сезди. Бундай “Хаддерсфилд”га қарши ҳар қандай ўйинчи ўзига ишончни сезади. “Хаддерсфилд” эса энди бемалол Ян Зиверт билан биргаликда чемпионшипдаги янги мавсум учун таййрогарликни бошлаб юбориши мумкин.

“Лестер” Клод Пюэльга чиқиш эшикларини кўрсатди

Шанба куни Рой Хожсон Примьер-лига тарихидаги энг ёши катта мураббийга айланди ва бу байрамни жамоаснинг 1:4 ҳисобидаги ғалабаси билан ювди. Таъкидлаш лозимки, бу ғалаба “Кристал Пэлас” учун Примьер-лига энг йирик ғалаба сифатида тарихда қолди. Уларнинг бу ғалабаси яна шуниси билан эсда қоларли бўлдики, мазкур натижадан сўнг “Лестер Сити” бош мураббийи истеъфога равона бўлди.

Албатта, Пюэльнинг истеъфоси олиндан маълум эди. Қанчалик ғалати эшитилмасин, мураббий куздаги трагедик воқеалар сабаб истеъфога чиқиши аниқ бўлганди. Лекин Пюэльнинг истеъфосига айнан ўша натижаларни сабаб қилиб кўрсатиб бўлмайди. Аммо олти ўйиндан иборат ғалабасиз серия шунчаки раҳбариятга бу қарорни қабул қилишига туртки бўлди. Олдинроқ “Саутгемптон”да бўлгани каби Клод раҳбарият ва мухлисларни ўйин стратегияси жиҳатидан қаноатлантира олмади. Уларнинг фикрича жамоа руҳиятига мос келмайдиган ўйин  услуби ва ротацияга ўта мойиллик талайгина саволларни келтириб чиқарди. “Лестер” ҳали ўзига янги мураббий топмади. Лекин жамоа мухлислари шунга аминларки, уларнинг жамоасида Клод Пюэлл истеъфосидан ярим йил ўтмасдан кузатилган “Саутгемптон”даги афсусланиш уларда юз бермайди.

“Арсенал” тўртинчи ўринда

“Челси”нинг Англия Лига кубогидаги драматик мағлубияти ва “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” нинг нурсиз дуранги фонида кўз илғамас тарзда кечган бўлса ҳам, “Арсенал” тўртинчи ўринга чиқиб олди. Тўғри, “тўпчилар” “Челси”га қараганда битта кўп ўйин ўтказишди. Лекин "кўклар" мазкур ўйинни ютсалар ҳам, фақатгина очколарни тенглаштира оладилар холос.

Ўйин бошида “авлиёлар” “тўпчиларга” иккита имконият беришди ва шу билан танаффусгача баҳс ғолиби масаласи кун тартибидан олиб ташланди. “Арсенал” йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди. Бироқ қўлга киритилган уч очко ва қуруқ ўйин ҳам уларга сув ва ҳаводек зарур эди. “Саутгемптон” ўз навбатида хавфли зонада қолиб кетмоқда ва мухлислар яна ташвишга тушишмоқда. Клуб сўнгги тўрт ўйинда икки очко ишлади холос. Афтидан, янги мураббий Ральф Хазенхюттльнинг "асалойи" тугаганга ўхшайди.  

“Юнайтед” ва “Ливерпуль” ҳафсалани пир қилишди

Турнинг марказий баҳси бизга ҳеч қандай драматик воқеалар ва ҳаяжонли лаҳзаларни тақдим қилмади. "Олд Траффорд"да ҳар икки жамоа ҳам ўйин охирига қадар уч очкога эга бўлиш учун тўп сурганликларига қарамай, ҳеч бир клуб сифатли ўйин ва характер кўрсата олмади. “Қизил иблислар” биринчи таймнинг ўзидаёқ уч ўзгариш қилишга мажбур бўлишди. Аммо бу ўзгаришлар тактика ўзгаришига олиб келмади. “Ливерпуль” баъзи хавфли уринишларига қарамай, Сулшер шогирдлари баҳсни қарши ҳужум асосида олиб боришди. "Ливерпуль" ҳам бу учрашувда ўзини кўрсата олмади. Юрген Клопп шогирдлари биринчи таймда ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Бироқ ҳужумларни якунлашдаги аниқлик етишмаслиги уларни ўйин бошидан то охиригача таъқиб этди. Лекин чемпионат етакчилари яққол голга тортадиган вазият ярата олишмади ва чиндан ҳам ўйин дурангга мос эди.

БОНУС. Англия Примьер-лигасида Ўзбекистон реклама қилинди

Ҳа, албатта. Бу ҳолат ҳаммамиз учун ажойиб ва кутилмаган янгилик бўлди. “Узрепорт ТВ” телеканали Терф Мурдаги “Бёрнли” ва “Тоттенхэм” баҳсини намойиш қилаётган бир пайтда мухлислар “Ҳаёт — Ўзбекистонга бормаслик учун жуда қисқа” деган ёзувлар ва Бухоро шаҳри манзарасини майдон четидаги таблоидларда кўриб қолишди. Учрашувдан кейин барча тафсилотлар маълум бўлдики. Бу “Ўзбектуризм” агентлигининг Примьер-лига раҳбарияти билан келишуви асосидаги реклама экан.

Айтишларича, мазкур рекламани текинга кўрсатишни ”Ўзбектуризм” валкиллари келиша олишибди. Нима ҳам дердик?1 Ажойиб келишув! Баҳс пайти ва ундан кейин "Твиттер" ижтимоий тармоғининг кўплаб фойдаланувчилари ушбу рекламага эътибор қаратишганлигини ёзишди. Баъзилар эса ҳаттоки, Ўзбекистонга бориш учун чипта буюртма қилишганини ҳам маълум қилишди.


Маъмуржон Ибрагимов таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика