UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  3 17:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   1 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  1 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  10 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  24 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Анвар Бердиев: "Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз"

"Шўртан" ҳамда "Юниред" ўртасидаги Про лиганинг 16-тур ўйинидан (3:0) сўнг мезбон жамоа устози Анвар Бердиев иштирокида матубот анжумани ўтказилди.

Анвар Бердиев: "Баҳс оғир ўтди. "Юниред" иккинчи даврани яхши бошлади. Улар Ғузорга яхши кайфиятда келишган эди, бироқ шогирдларим барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Имкониятдан фойдаланиб барчани "Мустақиллик байрами" билан табриклайман".

- Учрашувдаги дастлабки гол 9 дақиқада урилди. Тезкор гол ҳисоб йирик кўринишга келишига ёрдам бердими?

- Футбол 90 дақиқа давом этади, голлар эса сониялар ичида урилади. Тўғри, тезкор гол ишимизни осонлаштирди, лекин футболчиларимга доим бир гапни қайтараман: "Баҳс дастлабки хуштакдан, охирги хуштак овозигача давом этади".

- "Шўртан" ҳозиргача 20та гол уриб, 18та гол ўтказиб юборган. Бу нормал ҳолатми?

- Йўқ, нормал эмас. Ҳимоячилар билан ишлаяпмиз, бироқ бу баҳона бўла олмайди. Жамоамиз сўнгги бор "ноль"га ўйнаганини эслай олмайман, йигитлар бугун хурсанд қилишди.

- Захирадагилар ишончни оқлашдими? Уларнинг вазифаси ҳисобни ушлаб қолишмиди ёки кўпроқ голлар уриш?

- Мен ҳеч қачон захирадан майдонга тушаётган футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш ҳақида гапирмайман.

- Бу баҳс "Шўртан"нинг мавсумдаги энг яхши ўйини бўлди дея оласизми?

- Ҳар бир ўйинда қийналяпмиз. Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз. Ҳужумдаги футболчиларимиз ҳам ўз вазифаларини яхши бажаришди. Ҳали олдинда ўйинлар бор, бу "Шўртан"нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини эмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика