UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Анвар Бердиев: "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган"

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, дастлаб бугунги учрашув ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз...
- "Оқ-тепа"га қарши ўйинлар жамоамизга ҳар доим қийинчилик туғдирган. Бугун ҳам қийин учрашув бўлишини билардик. Ўйинга доимгидек тайёргарлик кўрдик. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман, улар сўнги дақиқаларгача курашиб ғалабани қўлга киритишди.

Бугун ПРО-Лиганинг жорий мавсумида ўз майдонимиздаги сўнги учрашувни ўтказдик. Хабаринглар бор, навбатдаги 3 та турни сафарда ўтказамиз. Бугун жамоамиз футболчилари ҳам шуни ҳис қилган холган майдонга тушишди. Қийин ўйин бўлди, лекин якунда ғалаба қозондик. Бугунги натижамиздан хурсандман.

- "Истиқлол" таркибида ёшларга кўпроқ имконият берилмоқда. Натижа қайд этишда бу холат жамоа зарарига ишлаётгани йўқми?

- Ёшларга ҳам қачондир имконият бериш керак. Улар ўз имкониятини, вақтини кутиб туришибди. Мана бугун ёш футболчимиз Раҳматилло Ўктамов сўнги дақиқаларда гол уриб жамоамизга ғалаба олиб келди. Афсуски, юқори тўртликка киролмадик, лекин энди қуйи тўртликда муносиб иштирок этмоқчимиз. Мен жамоамиз сафида ёш футболчиларнинг тобора кучайиб бораётганидан хурсандман. Буни "Истиқлол" жамоасининг ютуғи деб ҳисобласа бўлади.

- Раҳматилло Ўктамов "Оқ-тепа"га қарши сафар учрашувида ҳам сўнги дақиқаларда гол уриб жамоа ғалабасини таъминлаганди. Бугун ҳам айнан ўша футболчи сўнги дақиқаларда гол киритди ва "Истиқлол" ғалаба қозонди...

- Бу футбол, қаердадир 1-дақиқада гол уриш мумкин, бошқа жойда 90-дақиқадан кейин гол уриш мумкин. Мен шогирдларимга доим таъкидлайман, ҳакам ҳуштаги чалиниб бошланганидан то якуний ҳуштаккача ўйнаш керак. Фарқи йўқ, 1-дақиқада гол бўладими, 60-дақиқадами, балки 90-дақиқада гол бўлиши мумкин. Бу футбол, ҳар доим охиригача бориш керак.

- Айтмоқчийдимки, Ўктамов учун қайсидир маънода "Оқ-тепа"га тўп киритиш қулайроқмикан?

- Энди футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Қайсидир жамоа ўша футболчи учун омадли бўлиб қолади ва голлар уриши мумкин.

- Жамоа бош мураббийи сифатида "Истиқлол" таркибидаги қайси футболчиларни турли ёшдаги терма жамоаларимизга тавсия этган бўлардингиз?

- Қайсидир футболчи терма жамоа мураббийининг услубига мос тушади, яна кимдир эса ўша ўйин услубига мос келмаслиги мумкин. Биз бу борада терма жамоалар мураббийлари билан гаплашганмиз, тавсия этган футболчилар бор. Улар ушбу футболчиларнинг ўйинларини кузатиб боришмоқда.

- Масалан жамоанинг ёш футболчиси Хушнуд Бозоров ёшлар терма жамоасига жалб этилса, ўйнаб кета оладими?

- Албатта ўйнаб кета олади. Мана ПРО-Лига ўйнаяптику. Ҳеч нарсага осонлик билан эришиб бўлмайди. Ўз устида ишласа, меҳнат қилса ҳар қандай натижани қайд этиши мумкин.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика