UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  1 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Анвар Бердиев: "Истиқлол"нинг мақсади Суперлигага чиқиш!" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Истиқлол"нинг мақсади Суперлигага чиқиш!"

Про лига 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Футбол мухлисларини Про лига мавсуми бошлангани билан табриклайман. Очилиш учрашувида "Шўртан" майдонида меҳмон бўлдик. Биринчи галда уларни ғалаба билан табриклайман. Энди ўйин ҳақида нима дея оламан? Биринчи бўлимда бизнинг боллар курашларда ютқазгандек кўринди. Ўйинни яна қайта кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз.

Жорий мавсумдаги мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш. Бунинг учун жамоамиз бошлиқларига раҳмат айтиб қоламан. Улар бизга барча шароитларни яратиб беришмоқда. Бу биринчи баҳс, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Кейинги учрашувларга муносиб тайёргарлик кўриб мухлисларни ва жамоамиз раҳбарларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоада молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳали ҳаммаси олдинда. Аслида режамиз иккинчи рақам остида ўйнаш эди. Лекин, тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин олдинга ўтишдан бошқа чорамиз қолмаганди. Аҳамият берган бўлсангиз иккинчи бўлимда гол уриш учун ҳужум чизиғи вакилларини алмаштирдик. Футболда ютиш учун гол уриш керак. Гол урмасангиз бирор нарсага эриша олмайсиз.

Бош мураббийни кайфияти йўқлиги боис матбуот анжуманига мен кирдим. Рақиб иккинчи голни урганидан кейин хотиржамликка берилди. Шундан фойдаланиб босимни кучайтирдик",- дейди Анвар Бердиев.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика