UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42"Байер" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  16 21:39Финалиссима қўчирилди  1 21:26Суперлига. "Локомотив"да мағлубиятсиз, "Қўқон-1912"да ғалабасиз юриш давом этди  16 21:20ПСЖ Фернандесни "Реал"дан илиб кетмоқчи  7 20:45"Наполи" Мактоминей билан шартномани узайтириб, уни энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айлантирмоқчи  0 20:29Станислав Кудряшов "Сурхон" нега юта олмаётгани, жамоанинг иқтидорлари ҳақида гапирди  0 20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  7 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  10 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  13 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  8 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  18

Анвар Бердиев: "Истиқлол"нинг мақсади Суперлигага чиқиш!" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Истиқлол"нинг мақсади Суперлигага чиқиш!"

Про лига 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Футбол мухлисларини Про лига мавсуми бошлангани билан табриклайман. Очилиш учрашувида "Шўртан" майдонида меҳмон бўлдик. Биринчи галда уларни ғалаба билан табриклайман. Энди ўйин ҳақида нима дея оламан? Биринчи бўлимда бизнинг боллар курашларда ютқазгандек кўринди. Ўйинни яна қайта кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз.

Жорий мавсумдаги мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва Суперлигага йўлланмани қўлга киритиш. Бунинг учун жамоамиз бошлиқларига раҳмат айтиб қоламан. Улар бизга барча шароитларни яратиб беришмоқда. Бу биринчи баҳс, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Кейинги учрашувларга муносиб тайёргарлик кўриб мухлисларни ва жамоамиз раҳбарларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоада молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳали ҳаммаси олдинда. Аслида режамиз иккинчи рақам остида ўйнаш эди. Лекин, тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин олдинга ўтишдан бошқа чорамиз қолмаганди. Аҳамият берган бўлсангиз иккинчи бўлимда гол уриш учун ҳужум чизиғи вакилларини алмаштирдик. Футболда ютиш учун гол уриш керак. Гол урмасангиз бирор нарсага эриша олмайсиз.

Бош мураббийни кайфияти йўқлиги боис матбуот анжуманига мен кирдим. Рақиб иккинчи голни урганидан кейин хотиржамликка берилди. Шундан фойдаланиб босимни кучайтирдик",- дейди Анвар Бердиев.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика