UZ

Сўнгги янгиликлар

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  2 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Анвар Бердиев: "Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик"

Бугун Фарғонада ПРО-Лиганинг қолдирилган 9-тур учрашуви бўлиб ўтди.




Мазкур тур доирасида Фарғонанинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Анвар ака, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугунги ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Энг керакли ўйинда имкониятни қўлдан бой бердик. Очиғи ўз майдонимизда ўйнаб туриб бундай ўйин намойиш этишни таърифлашга сўз топа олмаяпман. Мен ўйиндан олдин футболчиларга кўрсатма бераяпман, улар эса майдонга тушгач бунинг аксини кўрсатишмоқда. "Динамо" жамоаси характер кўрсатган холда ютиб кетди. Аввалги футболчиларимиз жамоада бўлганда ҳозир баъзи футболчилар 20 нафарлик рўйҳатга ҳам киришмаган бўларди. Бу ўйиннинг муҳимлик даражаси шундаки, футболчиларга кўрсатма бермаса ҳам вазиятни ҳис қилган холда майдонда борини бериб ҳаракат қилиши керак.

- Қийин вазиятда жамоани қабул қилиб олдингиз. Ўзингизда қандай босимни ҳис қилмоқдасиз?

- Буни баҳона қилиш керак эмас. Ўзимизни кўрдик, нафақат мен, балки футболчилар ҳам ўз-ўзларини синовдан ўтказишди. Футболчилар ўтириб таҳлил қилиши керак, нега ўша вақтда асосий таркибда ўйнамаган эканман деб. Мен яна бир бор раҳмат айтиб ўтмоқчиман, вилоятимиз раҳбари ва жамоамиз бошлиқлари деярли йўқолиб кетаётган жамоани сақлаб қолишди. Бизда умид пайдо бўлганди.

- Жамоангиз бугун ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Сўнги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлаяпсизлар. Навбатдаги учрашувлар ҳақида нималарни айта оласиз? Масалан қуйи тўртлик учрашувлари ҳақида...

- Тўғриси биз қуйи тўртлик ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандик. Жамоа ҳар ўйинда яхши ўйин кўрсатиб мағлуб бўлаверса, бу тўғри эмас. Футболда энг муҳими бу натижа. Натижа бўлмаса ҳарчанд ўйнасангиз ҳам аҳамиятсиз бўлиб қолади.

- Айвазов ва Асадов ўйинга кеч қўшилмадимикан?

- Уларга имконият тақдим этдик. Бугунги учрашувда улар ўзларини кўрсатишлари учун вақт етарлича эди. Ундан олдинги ўйинларда ҳам уларни кўрдик. Футболда ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Битта имконият гол билан тугамадими, такрор ҳаракат қилавериш керак. Очиғи бугунги ўйинни қандай изоҳлашга ҳайронман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика