Антуан Гризманн МЮга ўтиш имкониятини баҳолади

Narzulla Saydullayev
23 май 2017, 08:21
«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

– Ўйлашимча, келажагим икки ҳафтадан сўнг барчаси аниқ бўлади.

– Сиз ёзда МЮга ўтасизми?
– Балки. Бунинг эҳтимоли 60 фоиз.

– «Атлетико»да қолиш имкониятичи?
– 70 фоиз, – дейди Гризманн.

Французнинг «Атлетико» билан шартномаси 2021 йилда тугайди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr