UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Антонио Конте операция қилинади Янгиликлар

Антонио Конте операция қилинади

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте қаттиқ оғриқлар туфайли жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказади.

Жамоа устози Премьер-лиганинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборади. Бугун эрта тонгда Конте қорин қисмида қаттиқ оғриқ сезган. Натижада у операция қилиниб, ўт пуфаги олиб ташланадиган бўлди. Шу туфайли италиялик мутахассис бир неча ҳафта жамоага устозлик қила олмайди. Унинг ёрдамчиси Кристиан Стеллини "шпорлар"ни якшанба куни "Манчестер Сити"га қарши ўйинда бошлаб тушади.

Клуб расмий баёнот билан чиқиб мураббийга соғлиқ тилади. Ўт пуфагининг яллиғланиши туфайли унинг олиб ташланишидан кейин тикланиш жараёни бир ой вақтни талаб қилади. 

Конте иложи борича тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилади. Бироқ у 14 февраль куни Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичининг биринчи учрашувида "Милан"га қарши кечадиган сафардаги баҳсни ўтказиб юборади. 

"Тоттенхэм" "Сан Сиро"га сафар қилишдан аввал "Лестер"ни синовдан ўтказади. Шундан кейин эса жамоани "Вест Хэм" ва "Челси"га қарши учрашувлар кутиб турибди.

Клуб яқин орада Контенинг операциядан кейинги аҳволи ва Стеллинининг унинг вазифасини вақтинча бажариб туриши борасида расмий маълумот беради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика