Антонио Конте: "Челси" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги фарқни кўрдик"
06 янв 2022 09:12
Янгиликлар
Антонио Конте: "Челси" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги фарқни кўрдик"
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Челси"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин осон бўлмади, бошиданоқ бизга қийин бўлди. "Челси" кучлироқ эди.
Биринчи бўлимда қийинчиликлар бўлди, бироқ биз рақиб жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигини тушунамиз. Улар ўтган мавсумда ЕЧЛда ғолиб чиқишган. Икки жамоани таққослаш қийин. Бугун биз улар орасидаги фарқни кўрдик.
"Стэмфорд Бриж"да ўйнаш осон эмас. Рақиб бор эътиборини жамлай олди, ҳар бир курашда ғалаба қозонди. Қолаверса, ўтказиб юборилган голда омад биздан юз ўгирди. Ўйин бошидаёқ сенга гол уришса, баҳс қийин кечади", - деди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар