Антонио Конте: “Бугун биз илк бор соф ҳужумчисиз ўйнадик”
27 дек 2016 01:10
Янгиликлар


Антонио Конте: “Бугун биз илк бор соф ҳужумчисиз ўйнадик”
“Челси” бош мураббийи Антонио Конте “Борнмут”га қарши кечган АПЛнинг 18-тури доирасидаги учрашувдан сўнг фикрларини билдирди.
Маълумот учун, “Стэмфорд Бридж” стадионида кечган ўйинда “аристократлар” 3:0 ҳисобида зафар қучишганди.
“Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Рақиб дарвозасини янада кўпроқ ишғол қилишимиз ҳам мумкин эди. Шундай бўлсада, йигитлар намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди.
“Борнмут”га қарши баҳсда асосий таркибнинг икки футболчиси — Диего Коста ва Кантенинг хизматларидан фойдалана олмадик. Лекин бу йўқотишларга қарамай, вазифани бажардик.
Яна бир жиҳатга эътиборингизни қаратишни лозим топдим. Бугун биз илк бор соф ҳужумчисиз ўйнадик. АПЛда 12та ўйинда кетма-кет ғалабага эришиш эса бу – фантастика! Энди ҳар бир рақиб ғалабали сериямизни бузишга ҳаракат қилади”, — деди BBC Sport каналига берган интервьюсида.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
01:08
"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан 3
00:22
Англия кубоги. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди 37

Фикрлар