UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  5 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин Янгиликлар

Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин

Тьерри Анри Германия Бундеслигаси жамоасини бошқариши мумкин.

"Le Journal du Dimanche" нашрининг хабар беришича, "Лейпциг" 47 ёшли мутахассиснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Клуб ҳужумкор ва томошабоп футбол ўйната оладиган, ёш истеъдодларга ишонч билдирадиган ва "Ред Булл" тизими билан илгари алоқаси бўлган мураббийни изламоқда. Анри 2010 йилдан 2014 йилгача "Ню-Йорк Ред Буллс" жамоасида ўйнаган.

Француз мураббий "Ред Булл" раҳбари Оливер Минцлафф билан жуда яхши муносабатларга эга. Шунингдек, "Ред Булл" футбол бўлими раҳбари Юрген Клопп Анрининг тайинланишини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Томонлар яқин кунларда учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Мураббийнинг немис тилида гаплаша олмаслиги "Ред Булл" раҳбарияти учун тўсиқ бўлмайди.

"Лейпциг" шунингдек, бошқа номзодлар — Оливер Гласнер ("Кристал Пелас") ва Франcеск Фабрегас ("Комо") номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Жамоанинг аввалги бош мураббийи Марко Розе март ойининг охирида истеъфога чиқарилган эди. Ҳозирча жамоани вақтинча Жолт Лев бошқаряпти. Анрининг сўнгги ишл жойи Франйия олимпия терма жамоаси бўлиб, у терма билан 2024 йилги Олимпиадада иккинчи ўринни эгаллаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика