

"Доим француз "Олтин тўп"ни ютиши кераклигини айтганман, сабаби мен тарафкашман.
Аммо, аслини олганда, Лионель Месси ғалаба қозонади деб ўйлайман, сабаби у охир-оқибат Аргентина билан Америка Кубогини қўлга киритди", - дейди Анри.
Жорий "Олтин тўп" учун фаворитлар орасида "Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо, "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ва "Реал" форварди Карим Бенземанинг номлари эътироф этилмоқда.



