“Анжи” клубига янги бош мураббий тайинланди

Aslanov Jasurbek
15 авг 2017, 00:30
Махачқалъанинг “Анжи” клубига янги бош мураббий тайинланди.

Вадим Скрипченко расман “Анжи” клубининг янги бош мураббийи сифатида эълон қилинди. 41 ёшли мутахассис бу постда Александр Григоряннинг ўрнини эгаллади. Бу мураббий ўтган ҳафта истеъфога чиқарилганди.

Маълумот учун, Скрипченконинг сўнгги иш жойи Самаранинг “Крилья Советов” клуби бўлганди. Самараликлар ўтган мавсум якунига кўра Премьер-лигани тарк этишган эди. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›