UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!  6 19:18Флик "Реал" - "Атлетико" баҳси ҳақида: "Аввал "Барселона Б", кейин кечки овқат, кейин дербини кўраман"  3 19:12Англия Кубоги. Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари "Сити"ни кейинги босқичга олиб чиқди  85 18:2660 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди  2 18:11Флик: "Ҳакамларнинг иши қийин, улар кейин ўзгартириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишади"  0 16:56Шунақасиям бўладими? "Ал Аҳли" Фирминони чемпионат қайдномасидан чиқариб юборди. Ҳужумчини қишда сотишмоқчи эди, аммо...  5 16:45Эмери: "Рэшфорд нега "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгани мени қизиқтирмайди"  1 15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  39 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  6 15:10"Реал" мураббийлар штаби "Атлетико"нинг ишини "нотўғри" деб ҳисоблайди  10 13:57"Реал" ТВ: "ВАР бўйича "Реал"нинг натижаси -27, "Барселона" ва "Атлетико" "плюс"да"   31 13:28"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"  3 13:17Гвардиола 60 млн. еврога олинган Нико ҳақида: "Унинг отаси бизда ишларди"  3 12:38ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди  0 12:29Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди  5

Англиянинг "Флитвуд Таун" клуби вакиллари Тошкентда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Янгиликлар

Англиянинг "Флитвуд Таун" клуби вакиллари Тошкентда (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Хабар бериб ўтганимиздек, Англиянинг биринчи дивизионида тўп сураётган "Флитвуд Таун" клуби вакиллари "Локомотив" футбол клуби билан расмий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Тошкентга ташриф буюришди.
"Флитвуд Таун" клуби Бош директори Стив Курвууд ҳамда жамоанинг спорт директори Гретар Стейнсон "Kickworldwide" компанияси вакили Стив Беллис ҳамроҳлигида 29 июнь куни дастлаб "Локомотив" стадионига ташриф буюрдилар. Уларни стадионга кираверишда "Локомотив" футбол клуби президенти Равшан Икромов, Бош директор Зокир Сейдуллаев, Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, спорт директори Равшан Муқимов ҳамда жамоа бошлиғи Қобил Юнусовлар кутиб олишди.

Меҳмонлар дастлаб клуб структураси билан яқиндан танишишди ҳамда "Локомотив"нинг асосий стадионини кўздан кечиришди. Уларга бу ерда яратилган шарт-шароитлар жуда маъқул келди. "Флитвуд Таун" Бош директори Стив Курвууднинг айтишича, стадион катта ҳудудни эгаллаган ва у бундан ҳайратда қолган. Англиялик меҳмонлар стадионни кўздан кечиргач, футболчиларимиз ётадиган жамоа базасига йўл олишди.

Уларга базадаги шароитлар ҳам маъқул келди. Дастлаб бассейнни кўздан кечиришди, кейин спорт залга киришди, ундан кейин эса тренажёр залига. "Локомотив" футбол клуби президенти Равшан Хурсанович Икромов йўл-йўлакай клубимиз ҳақидаги маълумотлар билан меҳмонларни таништириб борди. "Флитвуд Таун" вакиллари базани тўлиқ кўздан кечиргач, кейин ЎФФ биноси томон йўл олишди. ЎФФ биносининг анжуманлар залида "Флитвуд Таун" Бош директори Стив Курвууд, спорт директори Гретар Стейнсон ҳамда "Локомотив" ПФК Бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди. Матбуот анжуманини "Локомотив" ПФК маркетинг бўлими бошлиғи Даврон Азизов олиб борди.

Айнан шу анжуман давомида меҳмонлар ташрифдан кўзланган мақсадни кенг оммага ошкор қилишди. Мақсад шуки, ҳар иккала клуб ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиб, шу орқали ўзбек футболи ривожига оз бўлса-да ўз ҳиссамизни қўшиш. Режага мувофиқ "Флитвуд Таун" вакиллари "Локомотив" футбол мактабида таҳсил олаётган ёшларни кўздан кечиришади ва кимнинг ўйини уларга маъқул келса, олти ойлик футбол курсларида қатнашиши учун Англияга олиб кетишади. Натижада футболчи у ердан маҳоратини орттирган ҳолда қайтади.

Матбуот анжумани якунида Зокир ака Сейдуллаев ва Тўлабек Акрамов меҳмонларга ўзимизнинг миллий тўнимизни кийдириб, эҳтиром кўрсатишди. Шундан сўнг ҳамма биргаликда замонавий ва ҳашаматли "Бунёдкор" стадионига йўл олди. Меҳмонлар у ерда "Бунёдкор" музейи ҳамда стадионини кўздан кечиришди. Хабарингиз бор, 1 июль куни олий лиганинг 15-тур доирасида "Локомотив" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилади. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни кўпчилик қатори англиялик меҳмонлар ҳам кузатишади. 2 июль куни эса "Дўстлик" стадионида "Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари ҳамда биринчи лига вакили "Локомотив-БФК" ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил қилинади. Мана шу ўйиндан сўнг меҳмонлар ўзларига ёқиб қолган икки нафар футболчи номини айтишади.

"Локомотив" футбол клуби матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика