Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2014 баҳсларида Рио-де-Жанейрода қўним топади

Tolibjon Qosimov
16 окт 2013, 15:36
Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳсларида Англия терма жамоаси штаби Рио-де-Жанейрода жойлашади, деб хабар беради Sky Sports.

“Гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш 6 декабрда бўлсада, биз алла қачон ФИФА билан қаерда жойлашишни мухокама қилиб бўлганмиз.

ФИФА алла қачон терма жамоа учун меҳмонхона ва машғулот учун майдон танлаб бўлган ва биз бу масала бўйича Риони танладик”, - дейди FA бош котиби Алекс Хорн.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru