

Гарет Саутгейт жамоаси Миллатлар лигаси мусобақасининг 4-турида ўз майдонида Венгрияга 0:4 ҳисобида ютқазди.
Бу Англия учун 1928 йилдан буён ўз майдонида учралган энг йирик мағлубият бўлди. Ўшанда инглизлар Шотландияга 1:5 ҳисобида ютқазишганди. Британия таркибида бўлмаган терма жамоаларга хеч қачон бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлишмаганди.
Миллатлар лигасининг ушбу мавсумида Англия ҳали ғалаба қозона олгани йўқ. Ортда қолган 4 тур якунига кўра, инглизлар 2 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этишди. Тўплар нисбати - 1:6.



