Англия премьер-лигаси Ўзбекистонга қайтди!
20 ноя 2015 07:57
Янгиликлар
Англия премьер-лигаси Ўзбекистонга қайтди!
Uzreport канали Ўзбекистон ҳудудида Англия премьер-лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олгани ҳақида хабар бергандик.
Олинган маълумотларга кўра, телеканал шу ҳафтадан бошлаб Англия премьер-лигаси ўйинларини жонли равишда намойиш этишни бошлайди.
21 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:45да "Уотфорд" - "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйин билан дебют нишонланади. Ўша куни соат 22:30да "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" учрашуви ҳам жонли намойиш этилади.
22 ноябрда "Тоттенхэм" - "Вест Хэм" учрашувини ҳам Uzreport канали орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар