

Журналист Педро Мартиннинг хабар беришича, “уч шерлар” мундиалдаги умумий голлари сонини 100 тага етказди. Инглизлар бундай натижага эришган мусобақа тарихидаги 7-терма жамоага айланди. Аввалроқ, юзлик довондан Бразилия, Германия, Италия. Аргентина, Франция ва Испания ўтганди.
Англия ТЖ 100 та тўп киритиши учун 72 та ўйин сарфлади. ЖЧдаги дебют гол эса 1950 йил Чилига қарши баҳсга тўғри келади.


