UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  6 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  6 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Англия. Манчестер клублари ғалаба қозонишди ва бошқа ўйинлар Янгиликлар

Англия. Манчестер клублари ғалаба қозонишди ва бошқа ўйинлар

АПЛ 16-турида «Манчестер Юнайтед» «Кристал Пэлас»ни (2:1), «Манчестер Сити» эса «Уотфорд»ни таслим қилди (2:0).

Англия чемпионати

16-тур

"Манчестер Юнайтед" бу турда "Кристал Пэлас" меҳмони бўлди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги МЮ Поль Погба ва Златан Ибрагимович томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Жеймс Макартур ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди - 1:2.

Ниҳоят Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Сити" ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Пабло Сабалета, иккинчи бўлимда Давид Силья томонидан урилган голлар "шаҳарликлар"га 3 очко келтирди - 2:0.

"Сток Сити" - "Саутгемптон" учрашувининг 24-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Марко Арнаутович қизил карточка олгач меҳмонларнинг ғалабага бўлган имконияти ошди. Бироқ шу куни иккала жамоа ҳам гол ура олмади - 0:0.

"Тоттенхэм" ўз мухлислари қаршисида "Халл Сити"ни таслим қилди. Кристиан Эриксеннинг ажойиб ўйини ғалабага замин яратди. Даниялик футболчи иккала бўлимда биттадан гол урди. Бундан ташқари айнан Эриксеннинг пасидан кейин Виктор Ваньяма тўп киритди - 3:0.

Ниҳоят куннинг сўнгги учрашувида "Вест Бромвич" ва "Суонси" клублари тўқнаш келишди. Мезбонлар сафида Саломон Рондон уч марта боши билан гол уриб хет-трикка эришди. Уэльс клуби ярим ҳимоячиси Уэйн Раутледж томонидан урилган гол фақатгина ҳисоб йирик бўлмаслигини таъминлади холос - 3:1.

Сток Сити – Саутгемптон 0:0
«Бет365 Стэдиум»
Сток Сити
– Грант, Шоукросс, Питерс, Джонсон, Мартинс Инди, Уэлан, Адам (Муньеса, 88), Аллен, Шакири (Диуф, 57), Арнаутович, Уолтерс.
Саутгемптон –   Форстер, Фонте, Бертран, Мартина (Маккуин, 83), ван Дейк, Уорд-Проуз, Ромеу, Буфаль, Дэвис, Редмонд (Родригес, 66), Лонг (Тадич, 66).
Огоҳлантиришлар: Ромеу (27), Аллен (34), Уорд-Проуз (90).
Четлатиш: Арнаутович (23).


Манчестер Сити – Уотфорд 2:0
«Этихад Стэдиум»
Голлар
: 1:0 – 33 Сабалета, 2:0 – 86 Сильва.
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Клиши, Сабалета, Коларов, Стерлинг, Туре, де Брюйне (Сане, 89), Сильва, Нолито (Навас, 81), Гюндоган (Фернандо, 44).
Уотфорд –   Гомес, Предль, Бритос, Холебас, Янмат (Саксесс, 60), Капу, Амрабат, Гедиура, Перейра (Суньига, 30), Синклэйр (Дини, 72), Игало.
Огоҳлантиришлар: Предль (21), Капу (73), Сабалета (75).


Вест Бромвич – Суонси 3:1 (0:0, 3:1)
«Хоторнс»
Голлар:
1:0 – 50 Рондон, 2:0 – 61 Рондон, 3:0 – 63 Рондон, 3:1 – 78 Раутледж.
Вест Бромвич – Фостер, Ольссон, Маколи, Ньом, Брант, Флетчер, Якоб, Моррисон (Гарднер, 77), Филлипс, Шадли (Макклейн, 71), Рондон (Робсон-Кану, 85).
Суонси –   Фабианьски, Моусон, Тэйлор, Ранхель, Амат, Фултон, Бриттон (Корк, 72), Сигурдссон, Раутледж, Монтеро (Барроу, 64), Льоренте (Бастон, 72).


Тоттенхэм – Халл 3:0
«Уайт Харт Лейн»
Голлар:
1:0 – 14 Эриксен, 2:0 – 63 Эриксен, 3:0 – 73 Ваньяма.
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Уокер, Вертонген, Дайер, Ваньяма, Алли (Уинкс, 62), Сиссоко (Онома, 85), Эриксен, Кейн (Сон Хын Мин, 74).
Халл –   Маршалл, Доусон, Дэвис, Робертсон, Магуайр, Клукас (Мэйсон, 66), Аль-Мухаммади, Снодграсс (Боуэн, 84), Ливермор (Мейлер, 74), Хаддлстоун, Диоманде.
Огоҳлантиришлар: Магуайр (18), Дэвис (59).


Кристал Пэлас – Манчестер Юнайтед 1:2
«Селхерст Парк»
Голлар:
0:1 – 45 Погба, 1:1 – 66 Макартур, 1:2 – 88 Ибрагимович.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Уорд, Келли, Дэнн, Дилэйни, Макартур (Кэмпбелл, 87), Кабай, Ли Чун Юн (Фрайерс, 80), Фламини (Ледли, 46), Заа, Бентеке.
Манчестер Юнайтед –   Де Хеа, Джонс, Рохо, Байи (Дармиан, 52), Блинд, Эррера, Мата (Лингард, 70), Погба, Кэррик, Ибрагимович, Руни (Рэшфорд, 80).
Огоҳлантиришлар: Рохо (38), Келли (45), Погба (70), Дилэйни (72), Рэшфорд (84).


Сайтимизнинг Youtube сайтидаги каналига обуна бўлинг - youtube.com

СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика