Англия лига кубогида 13 йил ичида бундай ҳодиса илк бор рўй берди

9 янв 2020, 09:03
“Лестер” Лига кубоги ярим финали доирасида “Астон Вилла”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Бир кун аввал эса ярим финалнинг илк тўқнашувида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шу тариқа Лига кубоги доирасида ярим финалнинг илк ўйинларида 13 йил деганда илк бор мезбонлар ғалаба қозона олмади. Бундай ҳолат 2006/07 йилги мавсумда кузатилганди. Ўшанда “Тоттенхэм” ўз уйида “Арсенал” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд эган, “Уиком” эса “Челси” билан 1:1 ҳисобидаги дурангга эришганди.

Жавоб ўйинида “шпорлар” “тўпчилар”га 1:3, “Уиком” эса “кўклар”га 0:4 ҳисобида енгилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta