

Клуб расмий сайтидаги маълумотга кўра, қуйи лига вакили Холандни 28 кунга ижрага олмоқчи.
“Бу ҳақиқатан мантиққа эга. “Сити” ўйнамайди (ЖЧ-2022 туфайли) ва Эрлингга жисмоний ҳолатини сақлаб қолишига ёрдам бермоқчимиз. 6 ҳафта гольф ўйнашдан кўра яхшироқ.
Ўйлашимча, у бизга тўғри келарди, жамоамизга мос тушади”, дейди “Эштон Юнайтед” устози Майкл Клегг.
Мазкур жамоа ҳозирда ўз чемпионатида 19 турдан кейин 25 очко билан 22 иштирокчи орасида 11-ўринда бормоқда.



