UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  6 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  19 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  8 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  19 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  16

Андрей Сидоров: "Хўжанд"га ўйин амалиётига эга бўлиш ва чиройли голлар уриш учун келдим" Янгиликлар

Андрей Сидоров: "Хўжанд"га ўйин амалиётига эга бўлиш ва чиройли голлар уриш учун келдим"

Тожикистоннинг “Хўжанд” клубида ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Андрей Сидоров тўп тепаётганидан хабарингиз бор.

Футболчи мамлакат Олий лигасининг 1-туридан ўрин олган ЦСКА-Помирга қарши учрашувда гол уриб жамоасининг ғалабасига муносиб улуш қўшди. Ўйиндан сўнг ўзбекистонлик ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

“Оғир ва осон бўлмаган ўйин бўлди. Рақибимиз яхши шаклланган, иқтидорли ёш футболчиларга эга жамоа экан. Бизга қарши максимал тайёргарлик билан майдонга чиқишгани кўриниб турди. Умуман олганда баҳсда тенглик кузатилди. Фақат биз улардан кўра кўпроқ гол урдик. Биринчи бўлим оҳирида ҳисобни очганимиз фойдамизга ишлади. Танаффусга кўтаринки кайфиятда йўл олдик. 

Гол уриб жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман. Осиё чемпионатидан кейин кўп жамоа алмаштирдим? Олдинги жамоаларимда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим. “Хўжанд”га кўпроқ ўйнаш ва чиройли голлар уриш учун келдим. Барча совринларни ўзимизники қилишни истаймиз. Бу ерда ёлғиз эмасман. Санжар Рихсибоев, Сирож Ҳамроев, Маъмур Икромов каби жамоадошларим бор. Ҳа, биринчи голимни урдим. Бизда мавсум энди бошланди. Олдинда ўйинлар кўп. Ўйлайманки кўплаб голларим билан маҳаллий ишқибозларни меҳрини қозона оламан”,- дейди Сидоров.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика