Андрей Шлёма: "Финалда иккала жамоанинг имконияти бир хил"

Tolibjon Qosimov
20 фев 2016, 17:00
Кеча Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Осиё чемпионати ярим финалида Таиландни мағлубиятга учратди.

Ўйиндан сўнг жамоамиз аъзоси Андрей Шлёма микст зонада ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин кўрсатдик. Бир қанча имкониятлардан фойдалана ҳам олмадик. Характер кўрсата олдик. Охиригача курашдик. Барчани табриклайман.

Финалда иккала жамоанинг имконияти бир хил. Қайси жамоага қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Ҳаммага раҳмат", - дейди Шлёма.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia