UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  39 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  18 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4

Андрей Шипилов: "Шогирдларимга "Пахтакор" футболчиларида ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Шогирдларимга "Пахтакор" футболчиларида ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор" ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдалана олди. Биз эса вазиятларни голга айлантира олмадик. Биринчи голда ҳеч нарса бўлгани йўқ, ҳаммаси оддий. Голдан кейин ҳам стандарт вазиятлардан тўп киритишимиз мумкин эди.

Навбатдаги учрашувга тайёрланишимиз учун бизда вақт кам. Тақвим тиғиз. Ишлашда давом этамиз. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман ва халқаро майдонда омад тилаб қоламан. Бошқа гап йўқ.

Шаҳбоз Убайдуллаевни бугун майдонга туширишни истамагандим. Терма жамоа ихтиёридан кичик жароҳат билан етиб келганди. "Пахтакор" билан ўйиннинг даражаси бошқа эди, у баҳсга киришиб кета олмади. Балки, бу менинг хатоимдир. Уни туширишим керак эмасди. Эътибор берган бўлсангиз фақат иккинчи бўлимда эмас, биринчи бўлимда ҳам бизда стандарт вазиятлардан гол уриш учун имконият юзага келди. Юқорида ҳам айтдим, яна қайтарман рақиб вазиятлардан фойдаланди биз эса йўқ. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Руҳият билан боғлиқдир.

Футболчиларга рақибда ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим. Рақиб ўз ўйинини намойиш этди. Агарда зарбаларни бири голга айлантирганимизда бошқача бўларди. Акбар Исматуллаев ҳақида учта тур олдин матбуот анжуманида гапиргандим. Бу ҳақида яна бир бор такрорлашни истамайман",- дейди Шипилов.


Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика