UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  188 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаев ҳали бор имкониятни намойиш этгани йўқ" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Шаҳзод Убайдуллаев ҳали бор имкониятни намойиш этгани йўқ"

"Бухоро" - "Металлург" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида қатнашди.

Доим ўз жамоамдан ва мураббийлар штабидан ҳар бир ўйинга, рақиб мусобақа жадвалида қандай ўриндалигидан қатъий назар максимал тарзда ишлашни талаб қиламан. Бугун бутун штаб ва жамоам илк дақиқадан охиригача бор кучи билан ўйнади. Узоқ йўл босиб келдик, об-ҳаво ҳам иссиқ. Футболчилардан максимал ёндошув сўраяпмиз. Шундагина натижага эриша оламиз. Бошқа йўл йўқ.

Бугун футболчилар майдонга тушишди ва ўз ишини қилди, натижага эришдик. Энди кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаш керак, шундай тарзда бутун мавсум давомида ишлаш керак. Мана шунда жамоа ривожланади", - дейди Шипилов. 

- Шаҳзод Убайдуллаев ҳақида қандай фикрдасиз?

- У билан кўп суҳбатлашамиз. У аста-секин жамоага қўшилиб бормоқда. Убайдуллаев ҳали бор имкониятини намойиш этгани йўқ. У билан индивидуал тарзда ҳам ишлаяпмиз, жамоавий тарзда ҳам. Шаҳзод олдига аниқ мақсад қўйилган, унда стимул бор.

- Ҳакам билан кичик тортишув бўлди...

- Бўш трибуналар остида бош мураббийнинг гаплари эшитилиб туради. Шу боис ҳакам менга мурожаат қилди. Мен доим жамоамни руҳлантириб бораман, бунга ўрганганман, ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар.

- "Машъал" стадионидаги шароитлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Қашқадарёдаги барча клублар уйида меҳмон бўлсак доим барчаси ажойиб бўлади. Нуриддин Зайниев бошчилигида яратилган инфраструктура ҳамон ажойиб ҳолатда. Шундай ибора бор: саҳро ўртасида атиргуллар очилмоқда. Барчаси ажойиб, баҳо 5+.

- Ўтган мавсумда "Металлург" Қаршида "Насаф"ни ранжитган эди. Олдинда "Насаф" билан ўйин кутиб турибди.

- Ҳозир бугунги ғалабадан кейинги ижобий ҳиссиётларни енгиб ўтиш керак. "Насаф" ажойиб клуб ва ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Ажойиб стадионга эга. "Насаф" бугунги кунда ўзбек футболида етакчи. Биз барча клубларни ҳурмат қиламиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика