UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Гвардиола нима учун «Манчестер Сити»да қолишга қарор қилганини тушунтириб берди  0 10:06Ламин Ямаль ва «Барселона» ўртасидаги янги келишув шартлари маълум  1 09:30Goal «Олтин тўп»-2025 соврининг асосий даъвогарини эълон қилди. Виниcиус ҳозирча 4-ўринда  7 08:53«Арсенал» январда учта футболчисини сотиб юбормоқчи  1 08:21Про лига. Бугун Бухорога катта футбол қайтади  3 07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  2 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  6 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  13 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  4 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  3 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  1 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0

Андрей Шипилов: "Мен жамоани кўр-кўрона “ёшартириш” тарафдори эмасман" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Мен жамоани кўр-кўрона “ёшартириш” тарафдори эмасман"

Бекободнинг “Металлург” жамоаси кетма кет иккинчи мавсумни кучли бешликда якунлади.

Бу натижа клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткичдир. Жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов билан қуйидаги мусоҳабамиз ортда қолган чемпионат сарҳисоби, янги мавсум режалари ҳақида

- Андрей Сергеевич, яна бир мавсум тарих саҳифаларидан жой олди. Сиз раҳбарлигингиздаги Бекободнинг “Металлург” жамоаси қаторасига иккинчи мавсум чемпионатда бешинчи ўринни эгаллади. Бундай натижага эришишнинг сири нимада, жамоа қандай қилиб кетма кет икки мавсум бир текис – мўътадил ўйин кўрсатишга эришди?..
- Аввало бир нарсани айтиб ўтишим керак, ижобий натижага эришиш учун муҳит яхши бўлиши керак. Ишни тўғри ташкил этиш лозим. Бизда эса шу нарсалар бор. Деярли янгиланган жамоа билан биз ишни клубда ҳамжиҳатликни йўлга қўйишдан бошладик. Олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларни бажаришда бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилдик. Клубнинг инфратузулмаси шаклланди. Бош ўйингоҳимиз – “Металлург” марказий стадионини тўлиқ таъмирдан чиқардик. Стадионимиз замонавий кўриниш олди. Машғулот ўтказадиган масканимиз футбол майдонини тартибга келтирдик. Бир сўз билан айтганда футболчиларга мухлислар кутган ўйинни намойиш этиб беришлари учун керакли барча шарт шароитлар муҳайё этилди. Кейин футболчилардан натижа талаб этдик. Улар ҳам бизнинг кўрсатмаларни сидқидилдан бажаришди. Кетма кет икки мавсум юксак даражада тўп суришимиз ва клуб тарихидаги энг яхши натижани қайд этишимиз, ушлаб туришимизнинг “сири” мана шунда. Шу ўринда бир гапни айтиб ўтай, бюджет бўйича биз Суперлигада топ клублар қаторига кирмаймиз. Тўғри биз ишлаяпмиз, югураяпмиз, меҳнат қилаяпмиз, лекин маблағни кўкка совурмаяпмиз. Бизда шартномалар камтарона тузилган. Бироқ барчаси шаффоф ҳамда “ваъдага вафоси билан”, яъни, мажбуриятларни иккала томон ҳам ўз вақтида бажариб келаяпти. Яна бир маълумот, муваффақиятларимизнинг асосий омили муассисимиз – Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда раҳбариятнинг бизга катта эътибор қаратаётганлиги, барча шароитларни яратиб бераётганлигидадир. Эътибор бўлган жойда натижа албатта бўй кўрсатади. Биз қайд этган натижаларни кутилган натижалар деган бўлардим.



- 2019 йилги мавсум Сизга, клубингизга нималарни берди...
- 2019 йилги мавсум ҳам жуда қизиқарли курашлар остида ўтди. Жамоамизда характер шаклланди, дея оламан. Бу мавсум бизга кучайиш, тобланиш имкониятини берди. Суперлига қатнашчилари сони иккитага оширилгач қўшимча ўйинлар, янги рақиблар, қўшимча интригаларни тақдим этди...

- Мамлакатимизда футболга ихтисослашган нашрларнинг қайд этишича “Металлург” футбол клуби Суперлигадаги энг “қария” жамоа бўлибди. Бу статистикага муносабатингизни билмоқчи эдик...
- Мен футболчиларнинг паспортига қараб ўйнатмайман. Уларнинг ёши иккиламчи масала. Агар футболчининг маҳорати, соғлиғи, жисмоний тайёргарлиги ва ҳолати кучлилар сафида тўп суриш талабига жавоб берса, нима учун унга сунъий тарзда тўсиқ қўйишимиз керак. Ўйнасин, мухлисларини хурсанд этсин. Бунинг нимаси ёмон. Мен жамоани кўр-кўрона “ёшартириш” тарафдори эмасман. Бу менинг шахсий қарашларим. Мамлакатимизнинг тажрибали жамоаларидан бирида узоқ йиллар давомида олиб борган меҳнатларим хулосаси. Ҳар қандай қабул қилинадиган қарор клуб манфаати, фойдасига хизмат қилишини истайман.

- “Металлург” янги мавсумга тайёргарликни, йиғинни қачон бошлайди?
- Биз 6 январдан йиғилмоқчимиз. Ҳозирча дастлабки йиғин ва машғулотларни мамлакатимизда олиб боришни режалаштирганмиз. Кейинги режалар ҳақида гапиришга вақтли. Чемпионатимизнинг бошланиш муддати аниқ бўлсин, тақвимни қўлга олайлик, шунга қараб бўлғуси режалар ҳам ишлаб чиқилади...

- “Металлург”нинг баъзи ўйинчилари хорижда тўп сурмоқчи деган гап сўзлар бор. Хусусан, жамоа сардори Акбар Исматуллаев жамоада қоладими, йўқми? Таркибда қандай ўзгаришлар кутилмоқда, шу каби саволлар мухлисларни қизиқтираяпти…
- Ўзгаришлар албатта бўлади. 6-8 нафар ўйинчи билан шартномаларни узайтирмоқчи эмасмиз. Акбар Исматуллаевга келсак, жамоамиз сардори Таиланд чемпиони билан шартнома бандлари бўйича келишувга эриша олмади. У насиб бўлса биз билан машғулотларни бошлайди.



- ЎФА ҳамда ЎзПФЛ Суперлига жамоалари стадионларига VAR тизимини жойлаштириш имкониятларини ўрганмоқда. Бу янгиликка муносабатингиз қандай...
- VAR албатта қизиқарли жараён. Ҳозирдан бир нарса дея олмайман. Бу жараён билан тўқнаш келмагунча муносабат билдириш қийин. Билишимча, бу тизимни ишга тушириш учун жуда тезкор, сифатли интернет зарур. VAR ускуналари ҳам арзон эмас. Маблағ керак. Яна қўшимча молиявий қийинчиликлар... Аммо олға интилмасдан ривожланиб бўлмайди. VAR билан шуғулланадиган кишиларимиз тизимни ипидан игнасигача ўрганиб олишсин, албатта фойдаси тегади.

- Яна “Металлург”га қайтсак. Клубнинг бу йилги вазифаси қандай бўлади?
- Мавсум режалари, вазифалари осон иш эмас, бир оғиз сўз билан ифодалаб бўлмайди. Айни пайтда таътилдаман, Ўзбекистонда эмасман. Келиб, раҳбарият билан суҳбатлашамиз. Имкониятларни чамалаймиз. Мақсад ва вазифалар шундан кейин ойдинлашади. Мавсумга яқин бу ҳақда гаплашсак, ўринли бўлади деб ўйлайман.

- Андрей Сергеевич, Янги йил эшик қоқмоқда. Мухлисларимизга, бутун Ўзбекистонимиз халқига тилакларингиз...
- Аввало юртимизга тинчлик, хотиржамлик тилайман. Осмонимиз мусаффо бўлсин. Халқимизга қут-барака, тўкинлик, фаровон турмуш тилайман. Мамлакатимизнинг келажагига ҳамиша ишонч ва умид билан боқишларини истайман. Янги йил барчамизга шодлик, хурсандчилик олиб келсин.

- Суҳбат учун вақт ажратганингизга раҳмат. Сизга ҳам барча тилакларингиз ижобат бўлишини тилаймиз.
- Раҳмат. Янги йилни яхши кайфиятда, кўтаринки руҳиятда кутиб олиш насиб этсин.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика