UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Андрей Шипилов: "Бунёдкор"нинг асосий таркиби мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Бунёдкор"нинг асосий таркиби мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги баҳсга жуда жиддий тайёрлангандик. Рақибнинг кучли томонларини яхши билардик. Гадоев ва Турсунов каби футболчиларнинг асосий таркибда тушишлари мен учун бироз кутилмаган ҳол бўлди. Биз ўз тактикамиз ва стратегиямизга 75-дақиқага қадар тўлиқ риоя қилдик. Ҳа "Бунёдкор" катта ташаббусга эга бўлди, аммо 75-дақиқага қадар дарвозамиз олдида деярли хавфли вазият содир этилмади. Бугунги натижа адолатли ва "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман, - дейди Шипилов.

- Жамоада тажрибали футболчилар бор, аммо улар ўз савиясида ўйнай олишмаяпти.

- Бу саволингизда бироз ҳақиқат бор. Аммо масалан, Камолиддин Тожиев, Сервер Жепаров, Александр Лобанов, Станислав Андреев каби футболчилар ўз вазифаларини тўлиқ бажаришмоқда. Тўғри балки қаердадир ёрқин ўйнашмаётгандир. Бугун Музаффаров гол уриши мумкин эди. Биз Жепаровни атайин асрадик, чунки "Жар" майдони у қадар яхши эмаслигини билардик.

- Лобанов олдингидан яхши ўйнамоқда, кам гол ўтказмоқда. У билан алоҳида ишланмоқдами?

- Исталган спортчи, футболчида қийин дамлар бўлади. Пасайиш бўлади. Лобановни жароҳатидан кейин ўз сафимизга қўшиб олгандик. Жамоамизда дарвозабонлар билан Алишер Аҳмедов ишлайди. Бундан ташқари у анчадан буён майдонга тушмагани учун ҳам ўйинни соғиниб қолган.

- Жамоа ҳужумда фақат қанотдан ҳужум қилади. Нима учун марказдан ҳужумга ўтмади?

- Сабаби қанотда бўш жой кўп бўлади ва у ердан ҳужумга ўтиш осон. Бугун қанотларимиз ёмон ўйнади демаган бўлардим. Бошқа ўйинларда биз марказдан ҳужумга ўтамиз, аммо ўйин ўйинга тўғри келмайди.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика