UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  1 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  2 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  9 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  6 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  11 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  25 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  5

Андрей Шипилов: "Металлург" "Пахтакор" даражасидаги жамоа эмас" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Металлург" "Пахтакор" даражасидаги жамоа эмас"

Суперлига 3-турида "Пахтакор" - "Металлург" баҳсидан кейин меҳмонлар мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.




“Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Биз 2 турни мағлубиятсиз ўтказдик, лекин бугун бизга мобил шаклланган ўзбек футболининг етакчиларидан бири тўқнаш келди. Бугун даража ўз сўзини айтди. Стадионга келганлар кўришди, бизда 30 дақиқагача дарвозани ишғол этиш учун қулай вазиятлар юзага келди. Гол ура олмадик ва ўтказиб юбордик. Аҳмоқона 2-гол, тўртинчиси эса умуман тушунарсиз. 3:0 бўлиб турганида ажойиб тўп киритдик, яна гол уришга вазиятлар бўлди, захирадан фойдаланишга ҳам улгурмадим ва тўртинчисини қабул қилдик. Бутун ҳафта давомида бу бошқа жамоа, рақибга нафас олиш, бошини кўтаришга имкон бермаслик керак деб уқтиргандим. Маҳорат, индивидиул маҳорат барибир ўз сўзини айтди. Статистика қарайдиган бўлсак, бугун бизда етарлича стандарт вазиятлар бўлди. Ишлашда давом этамиз, бу эндигина 3-тур. Ҳеч қандай хавотир йўқ, хафа қилгани эса тажрибали футболчиларимизнинг мен ўйлаган даражадек ўйнай олишмагани бўлди. “Пахтакор”ни жуда яхши ўргангандик. “Бухоро”, “Навбаҳор”ни кўрганимиз йўқ, “Спартак” билан ўйинни томоша қилгандим. Барча ҳолатлар, камчиликларни шу ўйиндан таҳлил қилдик. Бугун эса уларнинг деярли барчаси ўйин давомида бажарилди. Ягона нарса тўп дарвозага кирмади. Танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетганимизда, баҳс бошқача бўлган бўларди. Буни аниқ айта оламан. Боиси, қандай рақиб бўлмасин барчасини ўрганиб чиқамиз – “Сурхон”, "Қўқон-1912”, “Пахтакор” … Мен ва мураббийлар штаби “Пахтакор”нинг чемпионатдаги, Лигадаги ўйинлари, футболчиларининг термадаги иштирокини диққатлик билан тахлил қилиб борамиз. Имкониятларимиз чекланган, аммо ундан максимум тарзда фойдаланамиз. Ҳозир кийим алмаштириш хонасига кириб, ҳеч кимга танбеҳ беришни истамадим. “Пахтакор” ўз ўйинини намойиш этади, барчаси таниш ҳолат. Бироқ, индивидуал маҳорат шу каби ўйинларнинг микролаҳзаларида ҳал қилувчи ролни ўйнайди.

1- ва 2-ўйинда “Металлург”да ҳужум ҳамда ҳимояда боғлиқлик бор эди, бугун эса бу кўринмади?

Бунга тўғри эътибор берибсиз. Бугун таркибда бироз ўзгариш юзага келди. Аммо бу 11 ўйинчи билан бутун мавсумни ўтказиш мумкин дегани эмас. Таркибда ротация амалга оширмоқдамиз, бугун Ихтиёр Тўшпўлатов чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнади. У жуда яхши ҳаракат қилди ва мен ундан қониқиш ҳосил қилдим. Дониёр Нарзуллаев кучайиб бормоқда. Ихтиёр ҳам Нарзуллаев ҳам бизда 3 ойдан бери ўйнамоқда. Чумак машғулотлар вақтида кутилмаган тарзда жароҳат олди, уни асрадим ва унинг 2-таймда тушиши ўйин суратини ўзгартирди. Саламат ўйин ритмига бироз тушмай қолди, аммо у 2 тур натижасига кўра ўзини яхши томондан кўрсатган эди. Жамоавий ўйин интизоми биринчи ўринда туради. "Металлург" "Пахтакор" даражасидаги жамоа эмас". Таркибида бир қанча терма жамоа ўйинчилари жам бўлган “Пахтакор” каби жамоага қарши яна интизомлироқ ўйнаш зарур бўлади. Ўйлашимча, баҳсга агрессив жиҳатдан тўғри ёндаша олмадик. 1-таймдан кейин ва ўйин тугаганидан сўнг кийим алмашитириш хонасига кириб, шогирдларимга 1-дақиқадан бошлаб, то 95-дақиқага қадар ўйнаш зарурлигини тушунтириб ўтдим. Кичик Шипиловда дисквалификация бўлмаганида, у бугун ўйнаган бўларди. Чумак эса жароҳати боис 2 кун давомида мендан инекция олишга рухсат сўради. Ҳеч қандай форс-мажор ҳолат йўқ, агарда ҳаммаси жойида бўлганида улар бугун асосийда тушган бўлишарди.

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика