UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Ўзбекистон стадионга етиб келди!  0 12:51U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Яман. Таркиблар маълум!  4 12:50U-20 Осиё кубоги. Ироқ – КХДР (онлайн ҳисоб)  0 12:34U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар  3 12:10Саудия Арабистони элчиси ЖЧ-2034да спиртли ичимликларга рухсат берилмаслигини айтди  0 11:46Месси Adidas компаниясининг янги бутсасини тақдим этди  4 11:25«Челси»нинг асосий футболчиларидан бири камида 1 ойга сафдан чиқди  5 11:10U-20 Осиё кубоги. Терма жамоалар ҳақида фактлар  3 10:59U-20 Осиё кубоги олдидан. Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бу ёшдаги жамоа кўп нарсага қодир, улар чемпионликни ҳимоя қила олади"  1 10:48«Ливерпуль» тарихида бундай ҳолат 113 йилдан сўнг илк бор содир бўлди  10 10:32U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақанинг дастлабки турларида мағлубиятга учрамаган   3 10:19Златан Ибрагимович: « У сеҳрли футболчи»  2 09:50МЮ 30 йил ишлаган жамоа бошлиғини ишдан олди ва яна...  3 09:22АПЛнинг яна бир машҳур жамоаси араб шайхларининг қўлига ўтиши мумкин  2 08:54«Арсенал» ҳужумдаги жароҳатлар сабабли «Ливерпуль» футболчисини сотиб олмоқчи  3

Интервью. Андрей Шипилов: “Бекободда эсда қоларли уч йилни ўтказдим” Янгиликлар

Интервью. Андрей Шипилов: “Бекободда эсда қоларли уч йилни ўтказдим”

Суперлига баҳсларида 1-турдан кейин Бекободнинг “Металлург” клуби устози Андрей Шипилов истеъфога чиққанди.

“Сурхон” билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин мураббий шундай қарорга келди. Шундан сўнг орадан бир неча кун ўтгач, Шипилов билан боғланиб истеъфога чиқиши сабаблари ҳақида суҳбатлашдик.

-Андрей Сергеевич, “Сурхон” билан ўйиндан сўнг “Металлург” бошқарувидан кетдингиз. Бу ўзингизни қарорингиз эдими ёки раҳбарият шундай йўл тутдими?

- Жамоамизнинг янги раҳбарияти билан қисқа суҳбатдан кейин шундай қарор қабул қилдим. Чунки ҳар бир инсонни футболга ўз қараши бор. Раҳбарият жамоани ривожлантириш учун ўз қарашларини айтди. Мени эса ўз қарашим бор ва ҳар ким ўзиникини тўғри деб ҳисоблайди. Суҳбатдан кейин бир-биримизни тўғри тушунган ҳолда дўстона хайрлашдик. Умуман олганда, бу борада ҳеч қандай эътирозим йўқ. “Метталург”ни уч йил бошқарган бўлсам, Бекободда ёмон ишламадим ва ёдда қоларли мавсумларни ўтказдим деб ўйлайман. Жамоага янги келганларга эса омад тилайман.

- Биринчи марта бош мураббий сифатида “Металлург”ни бошқардингиз. Уч йил давомида яхши ишлаган жойдан кетиш осон бўлмагандир?

- Албатта, қийин бўлади. Бир жамоани уч йил бошқариш, менимча бу қисқа муддат эмас. “Металлург”ни юқори поғоналардан жой олиши учун яхши ишларни амалга оширдик. Бундан ташқари кўплаб иқтидорли ёшларни асосий таркибга жалб қилган ҳолда тажрибали футболчилар билан ўйнатиб ўсишини таъминладик. Кўплаб ёшларимиз ўз ёш тоифаларида терма жамоаларга чақирилмоқда. Мени хурсанд қилгани, “Металлург”дан ҳам миллий терма жамоага ўйинчилар жалб этилганидир. Бу ҳам Бекободда қандай иш олиб борганимни кўрсатиши мумкин. Албатта, жамоадаги уч йиллик фаолиятим давомида раҳбариятнинг менга катта ёрдам берганини алоҳида таъкидлаб ўтишим керак. Улар ўз ишига профессионал даражада ёндошиб, ишлашимиз учун барча шароитларни яратиб беришди. Шунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман ва айниқса, қийин паллаларда ҳам жамоани ўз ҳолига ташлаб қўйишмагани учун раҳмат айтаман. Бекободда уч йил ишлаган бўлсам, раҳбарият томонидан молиявий муаммоларга дуч келмадим. Бир сўз билан айтганда, “Металлург”даги фаолиятим давомида жамоа ҳар тарафлама ўсишга эришди ва Бекободдаги ишимдан кўнглим тўлди.

- “Металлург” бу йил мавсумга тайёргарликни бошқараларга нисбатан бироз кечроқ бошлади. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Ўтган мавсум барча жамоалар каби биз учун ҳам оғир йил бўлди. Пандемия туфайли сафимиздаги кўплаб футболчилар касалликни ўз бошидан ўтказди. Қолаверса, чемпионат тақвими ўзгариб кетди. Уч-тўрт ҳафталаб дам олган бўлсак, бир ҳафтада 3 тадан ўйинлар ўтказишимизга ҳам тўғри келди. Албатта, бу холат футболчиларга ўзига яраша қийинчилик тўғдирмай қўймади. Шу сабабли футболчиларга бироз дам олиш имкониятини бердик. 45-55 кунлар давомида мавсумга тайёргарлик кўриш етарли деб ўйлайман. Тўғри, хорижда йиғин ўтказиш билан ўзимизда тайёргарлик кўришни фарқи бор. Масалан, Туркияда яхши спарринг-рақиблар ва машғулотлар ўтказиш учун қулай шароитлар бўлади. Шунга қарамай, тайёргарлигимиз ёмон бўлмаганди. Ўзимизнинг имкониятдан келиб чиқиб мавсумга ҳозирлик кўргандик.



- Ўғлингиз, кичик Шипиловнинг кейинги тақдири қандай кечади? Сўнгги пайтларда уни таркибда кўраётганимиз йўқ...

- Андрейни “Металлург” билан йил охиригача шартномаси бор ва у ҳозир жамоа билан бирга. Жароҳати борлиги сабабли даволанаётганди. Тез орада у ўйнашни бошлайди ва кейинги турда ўринбосарлар сафида ҳаракат қилса керак. Андрейга ишонаман ва Бекободда тўрт йил мобайнида анча ўсишга эришди. Кўрамиз, агар биринчи даврадан кейин “Металлург”да қолмайдиган бўлса, бошқа жамоага ўтиши мумкин.

- Ўзингизни кейинги режаларингиз қандай?

- Биласизми, айни пайтда мен бироз дам олишни хоҳлаяпман. Агар тезда таклифлар тушган тақдирда ҳам шундай қарорга келган бўлардим. Чунки уч йил давомида бош мураббийлик вазифасини бажариб катта масъулиятни зиммамга олдим. Аслида ҳам бош мураббийнинг иши осон эмас. Натижага у жавоб беради, масъулият ҳам юқори бўлади. Умуман олганда, кўп ишларни ҳам қилишига тўғри келади. Шу боис ҳозирча яхшилаб ҳордиқ чиқармоқчиман. Баъзида дам олиб оилага ҳам эътибор қаратиш керак бўлади. Тўғри, ишлаш керак, инсонга пул ҳам керак. Лекин оила ҳамиша биринчи ўринда туради. Ҳаёт давом этади ва кейинчалик қаерда фаолият олиб боришимни вақт кўрсатади.

- Бекободда уч мавсум бош мураббий бўлдингиз. Ундан аввал “Пахтакор”да узоқ вақт жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлагансиз. Энди бундан бу ёғига фақат бош мураббийлик таклифларини қабул қиласизми ёки фарки йўқми?

- Биласизми, агар аввалроқ, ёшроқ бўлган пайтларим бўлганда менга аҳамияти йўқ эди. Боиси ўйнаган пайтимда ҳам, мураббийликни бошлаган пайтимда ҳам мен учун биринчи ўринда футбол турарди. Бошқа нарсаларни иккинчи даражали сифатида қабул қилардим. Яширишни ҳожати йўқ, агар таклифлар бўлса биринчи навбатда ҳам молиявий, ҳам бошқа тарафдан шароитга қарайман. Ишлаш учун шароит яхши бўлса буни қабул қиламан. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб 10 йил ишладим. Менимча етарли деб ўйлайман. Бош мураббийлик бўладими ёки ёрдамчими ҳаммасини бафуржа ўйлаб бир қарорга келаман.

- “Металлург”га Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинланди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Бошқалар ҳақида фикр билдира олмайман. Фақат жамоага омад тилайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика