UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   1 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  2 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  15 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  8 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

Андрей Шипилов: "Барчаси хайрли тугаганлигидан хурсандмиз" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Барчаси хайрли тугаганлигидан хурсандмиз"

"Металлург" - "Бухоро" жамоалари учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов қатнашди.

Андрей Шипилов, "Металлург" жамоаси бош мураббийи: - Мусобақа жадвалининг кучли учлигида бораётган жиддий рақибга қарши ўйнадик. Ҳар иккала жамоа биринчи таймни эҳтиёткорлик билан ўтказди. Хатога йўл қўймаслик пайида бўлишди ва буни уддалашди. Иккинчи тайм бошида эса қўпол хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Яхшиямки, кўп вақт ўтказмасдан иккита гол билан жавоб қайтардик. 

Учрашув якунида биз учун оғир кечди. Лекин бошқа хатога йўл қўймадик. Кетма кет муваффақиятсиз ўйинлардан кейин бу ғалаба биз учун жуда зарур эди ва биз уни сақлаб қололдик. Бугун биринчи таймда шогирдларимнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Иккинчи таймда масъулият юки оғирлик қилдими, ёки иссиқ ҳаво таъсирими, анча палапартиш ҳаракатлар кузатилди. Барчаси хайрли тугаганлигидан хурсандмиз. Энди бир кунлик дам олишдан сўнг сафар ўйинига тайёргарликни бошлаймиз".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика