UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  40 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Андрей Микялев: "Ҳисоб 3:0 бўлганида яхши бўларди..." Янгиликлар

Андрей Микялев: "Ҳисоб 3:0 бўлганида яхши бўларди..."

"Локомотив" - "Насаф" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Микялев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Чиройли кубок ўйини гувоҳи бўлдик. "Насаф" доим ҳужумкор ўйнайди, улар ҳимоявий ўйнашмайди. Ҳисоб 3:0 бўлганида яхши бўларди, аммо "Насаф"га ҳам қойил, охиригача курашди. Бугунги ғалабани якшанба куни нишонланадиган "темирйўлчилар куни"га бағишлаймиз.

Бугунги ўйиндан қониқдик. Таркибда ўзгаришлар бўлди, ўтган баҳсдаги чарчоқдан чиқиб кетиш учун бу иш қилинди.

Бундай иссиқда футбол ўйнаш осон эмас. Мия чарчайди, шу боис хатолар кўп бўлади.

Ярим финал жавоб баҳси қачон бўлишини билмаслик жуда ёмон. Аммо нимаям қилардик кутамиз.

"Нефтчи"дан ижарадан олинган Мурод Бобожонов жамоада қолишни истади чемпион бўлишни ва кубокни қўлга киритишни хоҳлади. Раҳбарият билан учрашди ва йил охиригача бизда қолди.

Янги нигериялик ҳужумчи билан шартнома туздик. Умид қиламизки у йиғинларда ўзи кўрсатган ҳаракатларни ўйинларда ҳам намойиш эта олади.

Азизбек Омонов бошқа жамоага ижарага берилмайди. Бизда рақобат бўлгани яхши. Омонов ўзимиза ҳам керак", - дейди Андрей Микялев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика