UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Андрей Микляев олий лигадаги энг кучли жамоа номини айтди Янгиликлар

Андрей Микляев олий лигадаги энг кучли жамоа номини айтди

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.
- Учрашувни кўплаб вазиятларни кўкка совурмаганимиз билан изоҳлаш мумкин. Умуман олганда ўйиндаги қўйилган вазифани бажардик. Марат Бикмаев ҳам майдонга тушиб гол уришга муваффақ бўлди. Ҳисоб йирик бўлиши мумкин эди. Аммо ҳали айтиб ўтганимдек, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.
Коне яқиндаги терма ихтиёридан қайтиб келгани учун бу баҳсга тайёр эмасди.

Санжар Шоаҳмедов бироз футболдан четда қолганди. Жамоамиз сафига қўшилганидан кейин ўртада янада рақобат ошди. Шоаҳмедов ҳозирда асосий таркибдаги ўрни учун курашиши керак.

Чемпионатдаги энг кучли жамоа ким? Кўплаб жамоалар билан ўйнадик. Аммо ҳозирги кунда чемпионатда "Насаф" айни кучга тўлган пайт. Уларда таркиб ҳам деярли ўзгаришларсиз, мураббий ҳам кўп йиллардан буён ишлайди, клуб структураси ҳам жуда яхши, Қаршида зўр стадион бор ва мухлислари ҳам ажойиб. "Насаф" кетма-кет ғалабаларни қўлга киритмоқда, ҳозирги кунда жамоа жуда зўр ўйнамоқда.

Ўтган сафар ҳам "Насаф"ни алоҳида таъкидлагандим ва бу фикрим ўзгаргани йўқ. Ҳозирги кунда "Насаф" ўйин томонлама ҳам жуда кучли рақиб саналади.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика