

Биринчи тайм жуда ёмон бўлди, менга бугунги ўйин ёқмади. "Истиқлол"га қарши баҳс катта куч олгани учун бугун ўйнай олмадик. Ёмон ўйинда 3 очко олганимиз яхши бўлди.
Кахи Махарадзе айни пайтда яхши спорт формасида эмас. Аммо таркибимизда Тимур Кападзе ва Саламат Қутибоев йўқ. Шу боис марказда йўқотишларга эгамиз. Жароҳат олган футболчилар тезроқ сафга қайтишларини кутаяпмиз.
Мурод Бобожонов кам майдонга тушмоқда? Бикмаев гол уриб турибди. Шу боис Бобожоновга ҳозирча имконият кам берилмоқда. Уларни бирга ўйнатиш? Ўзи ҳужумчилар кам югуришади, иккаласи тушса умуман югурмай қўйишади", - дейди Андрей Микляев.



