UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  92 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Андрей Микляев: "Мавсумни юқори ўринларда якунлашга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Мавсумни юқори ўринларда якунлашга ҳаракат қиламиз"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Суғдиёна" - "Локомотив"(2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Андрей Микляев фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи галда "Суғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Лекин, очко олишни уддасидан чиқа олмадик. Бугун бизнинг кунимиз бўлмади. Албатта, аламли мағлубиятга учрадик. Биринчи бўлимнинг ўзида дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқдик. Биринчи бўлиб бурчак зарбасидан, сўнг яна бир стандарт вазиятдан. Сафардаги 0:2 ҳисобида ютқаза туриб ундан чиқиб кетиш оғир. Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи бўлимда ўйинни ўз томонимизга оғдиришга ҳаракат қилдик. Вазиятлар яратдик.Орадаги фарқни қисқартиришга эришдик. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларда ғалабада учун хоҳиш кучли эди. Фақат вазиятлардан фойдалана олмадик. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради",- дейди Микляев.

- "Локомотив" биринчи бўлимда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганига қарамасдан иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнади. Жамоа биринчи бўлимда шу ўйинни кўрсатганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди...

- Мумкин эди. Футбол шунақа ўйин, унда голлар турлича бўлади. Биринчи гол мантиққа тўғри келмасди. Бурчак зарбаси амалга оширилди, жарима майдончаси ичида бир нечта футболчи бор эди. Дарвозабон эса вазиятни кузата олмади. Жарима зарбаси ҳам мукаммал тарзда ижро этилди. "Суғдиёна" 2:0дан кейин ҳимояга эътибор қаратди ва қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Бундай паллада ҳимояни ёриб ўтиш қийин кечади. Ҳаракат қилдик, яхши вазиятлар бўлди. Рақиб дарвозабони бугун жуда яхши ўйнаганини айтиб ўтиш жоиз. Бир қанча вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. 

- Жамоанинг турнир жадвалида эгаллаб турган ҳозирги ўрнини омадсизликка қиёсласа бўладими?

- Айни пайтда жамоа қайтадан қурилмоқда ва тикланмоқда. Жамоамизда ёш футболчилар кўп. Аксарият футболчилар клубни тарк этишди. Эътиборимизни ёшларга қаратяпмиз. Бунинг учун бизга вақт керак. 

- "Локомотив" иккинчи даврани ёмон бошламади. Жамоани мавсум якунида қайси ўринда кўришимиз мумкин?

- Ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқамиз. Мақсадимиз турнир жадвалида тепага кўтарилиш. Мавсумни юқори ўринларда якунлашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика