UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  36 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Андрей Микляев: "Локо" терма жамоага ўхшаб ўйнасинми?" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Локо" терма жамоага ўхшаб ўйнасинми?"

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев "Машъал" билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.


- Жуда қийин учрашув бўлди. Мени футболчиларга эътирозим йўқ. Биз доим ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнашга кўникиб қолдик. Бугун ҳам ҳимоя қурғонини ёриб ўтишда қийналдик. Улар жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлишди. Абдуллоҳ Олимовнинг голига беш баҳо. Бу гол нафақат турнинг, балки бутун мавсумнинг энг чиройли голи бўлишига асосий даъвогар.

Ҳакам бугун тоза голимизни ҳисобламади. Кахи Махарадзе қўлларини орқага қилиб сакради ва гол урди. Буни қандай қилиб ҳисобламаслик мумкин? Бугунги ҳакамликдан норозимиз. Лекин бу ҳакамлар устидан ПФЛга шикоят ёзмоқчи эмасмиз. Ўйинимиз ҳужумкор эмас? Биз терма жамоага ўхшаб ўйнайликми? Бизга қарши асосан барча жамоалар ҳимоядан ўйнашади. Улар учун бу ердан очко билан қайтиш катта натижа. Масалан "Насаф"га қарши ўйинда очиқ футбол бўлди. Чунки "Насаф" ҳимоядан ўйнамайди.

Блессингнинг ўйинига ҳали баҳо беришга вақтли. Машариповнинг ўйини? Биз ҳам уни ўзига келишини кутяпмиз.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика