"Эртанги ўйиннинг муҳимлигини тушуниб турибмиз. Эртага очко йўқотмаслигимиз керак, шунда гуруҳда курашни давом эттирамиз. Эртага гол уриб гол ўтказмасликка уринамиз. Сафардаги баҳсда 0:2 ҳисобида ютқаздик, у ерда рақиб биздан катта устунлик қилди демаган бўлардим. Шунчаки улар вазиятлардан фойдаланишди", - Андрей Микляев.
"Қийин ўйин кутиб турибди. Чунки жамоаларнинг очколари бир бирига жуда яқин. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз", - дейди Икром Алибоев.
- Бу мавсумда "Локомотив"га нима етишмаяпти.
- Омад етишмаяпти. Шунчаки вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Эртага худо хоҳласа ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
- Эртанги ўйиндан олдин йўқотишлар борми?
- Шуҳрат Муҳаммадиев ва Саламат Қутибоевнинг жароҳатлари бор. Улар эртага майдонга тушишмайди. Тимур Кападзе эса сўроқ остида.
- Эртага "Локомотив" икки ҳужумчи билан ўйнаши мумкинми?
- Барча нарса бўлиши мумкин. Аммо ҳозир барчасини айта олмайман. Рақиб аутлар вақтида жуда самарали ҳаракат қилишади. Уларда аут худди бурчак тўпидек бўлади.
- Эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб қувватлаш акцияси амалга оширилади. Бу борада фикрларингизни билдирсангиз.
Икром Алибоев: - Эртанги баҳсга барчани чорлаб қоламан. Биринчидан улар олган чипта пуллари хайрия йўлида амалга оширилади. Иккинчидан чиройли ўйин кўришади деб ўйлайман.
- Кризонинг трансфери хато эдими?
- (кулади) билмайман. Ҳозирча Бикмаевга рақобатда ютқазмоқда.
Нарзулла Сайдуллаев