UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Андрей Микляев: "Бугун муаммоларга қарамай ғалаба қозона олдик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Бугун муаммоларга қарамай ғалаба қозона олдик"

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сепахон" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев қатнашди.

Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.

"Аввало барчани ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги қийин ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. Жуда ҳам қийналдик, таркибда йўқотишлар кўп эди. Аммо бир жамоа бўлиб қийин ўтган баҳсда ғалабага эришдик", - дейди Андрей Микляев.

"Бугунги ғалаба менимча бутун Ўзбекистон учун муҳим ғалаба бўлди. Агар биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олганимда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди. Гуруҳдан чиқиш имкониятимизни анча ошириб юбордик. Имкон қадар кейинги ўйинларда ғалаба қозонамиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Жепаровнинг пасини кутганмидингиз?

Темурхўжа Абдухолиқов: - Шоаҳмедовнинг орқага узатганидан сўнг Жепаров шундай пас беришини сездим. Худога шукурки бирга бир вазиятдан сўнг гол ура олдим.

- Голдан сўнг нега рақибга кўп ҳужум қилиш учун имкон бердингиз?

- Сабаби "Сепахон"нинг йўқотадиган нарсаси қолмаганди. Улар катта куч билан ҳужумга ўтди. Биз эса имкон қадар қарши ҳужумда ўйнадик.

- Футболчилар кўп бор Жепаровга узатишга уринишди. Қарши ҳужумларда хатолар сизга сезилдими?

- Бу сизга шундай туюлгандир. Ким голли пас берди? Жепаров маҳоратли футболчи. У йўқ жойдан гол ярата олди.

- Кахи Махарадзе иккинчи сариқ карточкасини олди. Кейинги ўйин учун қанчалик катта йўқотиш?

- Албатта катта йўқотиш. У бир қанча жойда ўйнай олади. Лекин унинг ўрнини эгаллай оладиган футболчилар бор.

- Жасур Ҳасанов ҳимояга кўп ҳам қайтмади?

- Лекин кўпчилик биринчи дақиқаларданоқ Жасурни майдонга туширинглар деб бақирди. У яхши ва кучли футболчи. Унинг ўрнини тўлдириб турганлар бўлди. Ҳужумда яхши ҳаракат қилди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика