Андрей Канчельскис: “Умид қиламанки, мухлислар билан тез орада кўришамиз”
		
		18 май 2020 10:57
        Янгиликлар	
	 
				 
				Андрей Канчельскис: “Умид қиламанки, мухлислар билан тез орада кўришамиз”
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис айни пайтдаги коронавирус пандемияси даврида футболсиз зерикиб қолган мухлисларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, жумладан, улар учун қуйидаги фикрларни билдирди:
			- Албатта, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган айни пайтдаги карантин даврида ишқибозлар футболсиз зерикиб қолишди ва миллионлар ўйинини жудаям соғинишди. Биз ҳам уларни жуда соғиндик. Ахир, мухлислар жамоамизни нафақат ўйинлар даврида қўллаб-қувватлашарди, балки ҳаттоки, машғулотларимизга ҳам ташриф буюрган ҳолда, футболчиларни руҳлантириб туришарди.
Аммо наилож, коронавирус пандемияси туфайли, шундай ҳолат юзага келди.
Лекин асосийси, соғлиқ ва фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор” мухлислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига соғлиқ-саломатлик, сабр тилайман. Бахтимизга ишқибозлар ҳамиша соғ бўлишсин. Умид қиламанки, мухлислар билан тез орада кўришамиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар