UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   2 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  17 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  21 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

Андрей Канчельскис: "Мураббийлар штаби билан вазиятни ўрганиб чиқамиз ва бир қарорга келамиз" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Мураббийлар штаби билан вазиятни ўрганиб чиқамиз ва бир қарорга келамиз"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" (0:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис фикрларини билдириб ўтди.




"Икки бўлим икки хил таассурот қолдирди. Биринчи бўлимда биз кўпроқ тўпни назорат қилдик. Ҳавфли вазиятлар содир этдик. Бизнинг томонда ҳам, рақиб томонида ҳам вазиятлар етарлича бўлди. Йигитларнинг интилиши ва курашгани учун раҳмат айтаман. "Бухоро" ҳам сўнгги ўринда кетаётганига қарамасдан қўлни тушурмаяпти. Улар ҳам астойдил ўйнашмоқда. Иккинчи бўлимда голли вазиятлар яратишди. Менимча, биз гол уришга яқин келдик. Бўш дарвозага гол ура олмадик. Ҳужумни якуни йўқ, демак очко йўқ. Тўп дарвозага киришни истамади. Натижадан қониқиш ҳосил қилмадим. Нима ҳам дердим, ҳаёт давом этади. Энди танаффус, футболчилар терма жамоага йўл олишади. Фурсатдан фойдаланиб устоз ва мураббийларни байрам билан табриклайман. Танаффус бизга тикланиб олишимизга ёрдам беради, кўп футболчилар коронавирус билан касалланиб чиққан. "Бухоро"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Рақиб курашмоқда, Суперлигада қолиш учун ҳаракат қиляпти. Ҳарактерга эга жамоа. Икки очко йўқотганимиз аламли албатта. Ишлашда давом этамиз, терма жамоадан чақирув олган футболчиларга омад тилайман. Турғунбоев ўзининг яхши ўйинлари билан терма жамоага ёрдам беришига тилакдошман",- дейди Канчельскис.

- "Навбаҳор" тўққиз турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Қаерда хатога йўл қўйилди?
- Муаммоимиз гол ура олмаётганимизда. Машғулотларда ҳаммаси яхши, ўйинга муносиб тайёргарлик кўряпмиз. Қайсидир маънода ўйинда фард кўринмаяпти, бошқа томондан омадимиз келмаяпти. Футболда омад ҳам муҳим аҳамиятга эга. Фақат футболда эмас бошқа соҳаларда ҳам омад зарур. Тўғри, гол ура олмаяпмиз. Дарвозамиздан гол ҳам ўтказиб юбормаяпмиз. Футболчилар ҳам ғалаба қозонишни истаяпти. Лекин, нимадир етишмаяпти. Юқорида айтганимдек фард йўқ.

- Сизнингча бугун ҳакамлар ўйин давомида кўп бор тўхталишларга қўл урдими?
- Ҳакамлар футбол ўйнашга қўйиб беришларини сўраб қолардим. Лекин, мен ҳакамларни ишини ортиқча муҳокама қилмоқчи эмасман. Уларни назорат қиладиган қўмита бор. Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз ва навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Қолган муаммоларни ўзимиз жамоа билан ҳал қиламиз.

- "Навбаҳор" мавсум якунида кучли учликка кира оладими?
- Биз учун ҳар бир тур финал. Учрашувларда вазиятлардан фойдалансак ва омадимиз келса мақсадимизга эришамиз. "Андижон" билан ўйинда урган голимизни ҳисобга олишмади. Бугун омадимиз келганида бир очко эмас уч очкога эга чиққан бўлардик. Танаффусда шу вақтгача нималар бўлганини ва қандай ишлар қилинганини таҳлил қиламиз. Пандемияда таркибимизни яримидан кўпи касалланди. Пандемияга қадар қандай ўйнаётган эдик ва ҳозир қандай ўйнаяпмиз. Биз ҳали тикланиб улгурмаганмиз. Бу нарсаларни баҳона қилмоқчи эмасман. Майдонга чиқишимиз ютишимиз ва очколарни ишлашимиз лозим. Мураббийлар штаби билан ҳотиржамликда вазиятни ўрганиб чиқамиз ва бир қарорга келамиз.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика