UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Андрей Фёдоров: "Учинчи голдан сўнг “Нефтчи” тўхтади" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Учинчи голдан сўнг “Нефтчи” тўхтади"

Теглар :  Нефтчи
“Нефтчи” – “Насаф” ўйинидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўйин ҳақида фикр билдирди

-  “Насаф”га қарши ўйинга тайёрлаган барча тактик режаларимиз барбод бўлди. Асосий таркибда жиддий йўқотишлар билан ўйинга етиб келдик. Жамоаларнинг айни пайтдаги имкониятларидан келиб чиқиб, ҳисоб ўйинга яраша бўлди деб ўйлайман. Гап ҳисобда эмас. “Насаф”дек жамоани бугун ўйда ютишимиз зарур эди. Афсус. Учинчи голдан сўнг “Нефтчи” тўхтади. Энди қароргоҳимизда ўйинни кўриб, таҳлил қиламиз ва навбатдаги баҳсларга тайёрланамиз. Бойдедаевни танқид қилишди? Танқидни қабул қиламиз. Бугун нафақат Илҳом балки бутун жамоа ёмон ўйнади. Йигитларда ўзига бўлган ишонч йўқ. Бу ҳолат “Бунёдокор”га қарши баҳсдан сўнг пайдо бўлганди. Ўртоқлик ўйинлари ва машғулотларда ўзини кўрсатаётган йигитлар нима учун расмий ўйинларда ўзини кўрсата олмаётганига тушунмаяпман. Ҳозир футболчиларни мағлубиятда айблаб, босим ўтказмайман. Аксинча, футболчиларни руҳини кўтаришга ҳаракат қиламан, - деди Фёдоров.

Ҳожиакбар ЖАББОРОВ ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика