UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Брюгге", "Бавария" ва "Бенфика" кейинги босқичга йўл олди. "Аталанта", "Селтик" ва "Монако" эса мусобақани тарк этди  34 00:41ЕЧЛ. "Фейеноорд" Италияда дуранг ўйнаб кейинги босқичга йўл олди, "Милан" мусобақани тарк этди  45 00:17"Борнмут" устози "Реал"га йўл олиши мумкин?!  5 23:38"Манчестер Сити" Мадридга 22 футболчи билан йўл олди, улар орасида Ҳусанов ҳам бор  30 23:09Расман: "Пахтакор"нинг Элит ОЧЛ 1/8 финалидаги рақиби — "Ал Ҳилол"  36 22:57Ўртоқлик ўйини. ОКМК бугунги иккинчи ўйинида Қозоғистон жамоаси билан дуранг ўйнади  4 22:27Фирмино АПЛга қайтиши мумкин  3 21:20"Динамо"ни тарк этган Абубакр Мўйдинов фаолиятини Европа клубида давом эттиради  6 21:03Вальверде "Ман Сити" билан ўйин ҳақида: "Реал" ушбу кечани мухлислар учун унитилмас қилишга ҳаракат қилади"  17 20:37Назорат ўйини. "Бухоро" Грузия жамоаси билан дуранг ўйнади  7 20:19"Арсенал" ва "Челси" Бундеслигадаги футболчига қизиқиб қолган  2 19:50"Барселона" Левандовскига 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда  11 19:24Ўртоқлик ўйини. ОКМК Украина жамоасидан минимал ҳисобда устун келди  2 18:58"Атлетико" етакчиси жароҳат туфайли бир ярим ойни ўтказиб юборади  9 18:35Слот: "Умид қиламанки, Рэшфорд "Астон Вилла"да ўзини кўрсатади"  23

Андрей Фёдоров: "Қатарга ижобий натижа учун келганмиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Қатарга ижобий натижа учун келганмиз"

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Ал Райан" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

"B" гуруҳида кураш олиб бораётган "Локомотив" бу йилги ОЧЛни ғалаба билан бошлади. Жамоа ўз майдонида "Ал Ваҳда"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Энди эса "темирйўлчилар"ни яна бир муҳим баҳс кутмоқда. Жамоа эртага Қатарнинг "Ал Райан" клуби меҳмони бўлади. Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов иштирок этди. 

- Бу ерга ташриф буюрганимиздан мамнунмиз. Ҳозирча ҳаммаси жойида. Эртага ҳар икки жамоани муҳим баҳс кутиб турибди. Биз яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Якуний ҳисоб қандай тугашини эса билмайман. Мен фақат яхшисидан умид қиламан. Биз бу ерга ижобий натижа билан қайтиб кетиш мақсадида келганмиз, - дея фикр билдирди Андрей Витальевич.  


- Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз? 

- "Ал Райан" кучли клуб деб ўйлайман. Уларнинг биринчи ўйинда 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйгани жамоанинг кучсизлигини билдирмайди. Мен ўша ўйинни кўрдим ва айтишим мумкин, "Ал Райан" ёмон таассурот қолдирмади. Фақат айрим вазиятларда жамоадан омад юз ўгириб рақибнинг ҳар бир зарбаси голга айланаверди. 


- Рақибда бош мураббий ўзгарди. Бу "Локомотив" фойдасига ишлаши мумкинми? 

- Қачонки жамоада бош мураббий ўзгарса кейинги ўйинда нима кутишингни билмайсан. Жамоа ё сюрприз кўрсатиши, ёки янада ёмон ҳаракат қилиши мумкин. Мен "Ал Райан" ичида эмасман, шу боис жамоадаги вазият ҳақида гапира олмайман. Бош мураббий алмашгани бизнинг фойдамизга ишлайдими-йўқми, буни эртага билиб оламиз. 


- "Локомотив" аввалги иккита ўйинда тезкор гол урди ва ғалаба қозонди. Эртага яна шундай бўлишига умид қиляпсизми? 

- Тезкор гол уриш яхши албатта. Лекин тезкор гол урган билан йирик ҳисобда ютмадик. Асосий ҳар икки баҳсни ғалаба билан якунладик. Эртага ҳам тезкор тўп киритиб якунда уч очколи бўлсак, бундан фақат хурсанд бўламан. 


Анзур Исмоилов: - Эртага қизиқарли баҳс кутиб турибди деб айта оламан. Осиё чемпионлар лигасида осон ўйиннинг ўзи йўқ, ҳар бир баҳс ўзига яраша босим остида ўтади. Мухлислар биздан фақат ижобий натижа кутишмоқда, шундай экан уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўз ўйинимиз деганда майдон бўйлаб шунчаки югурмаймиз, балки тўп билан кўпроқ муомалада бўлишга ва ўйинни ўз назоратимизга олишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика