UZ

Сўнгги янгиликлар

01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  1 01:19ЕЧЛ. "Ньюкасл" – "Атлетик", "Интер" – "Қайрат" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:05ЕЧЛ. "Брюгге" – "Барселона". Учрашув голлар кетма-кетлиги билан бошланди (онлайн ҳисоб)  6 01:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Боруссия Д" (онлайн ҳисоб)  6 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  1 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  4 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  68 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2

Андрей Фёдоров: "Ўйин мураббийлар ва мен учун қийин ўтди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Ўйин мураббийлар ва мен учун қийин ўтди"

Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасида "Локомотив" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Икром Алибоев қатнашди.

- Ўйин мураббийлар ва мен учун жуда оғир ўтди. Дастлабки 15 дақиқада биз босим остида қолдик ва тўпни назорат қила олмадик. Ўша паллаларда футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмаганига хурсандман. Кейинчалик урилган икки гол эса бизга керакли устунликни тақдим этди. Иккинчи таймда эса тезкор гол ўтказиб юбордик. Бироқ биз бўшашдик деб ўйламайман. Сабаби гол қандайдир тасодиф билан кириб кетди. Футболчиларни алмаштириш орқали баҳснинг боришини ҳам ўзгартирдик. Шу орқали биз натижага эришдик.

ОЧЛнинг 6 учрашуви футболчиларга катта юклама берди ва шу боисдан чемпионатда ҳам яхши ўйин кўрсата олмадик. Суперлига ҳақида тўхталсам, қизиқарли ўйинлар жуда кўп. Албатта бу менга ёқмоқда.

Каримов "Навбаҳор"га? Бизга бундай маълумот етиб келмади. Шерзод - "Локомотив" футболчиси. Агарда кимдир уни ўз сафида кўришни истаса, жамоамиз раҳбариятига мурожаат қилиши керак.

Жамоа менга қадар ҳам яхши ўйин намойиш этганди. Бироқ голлар кирита олмади. Ўйин бобида шуни айтаман мен келганимдан кейин ҳеч нима ўзгармади. Ҳозирда ҳужумда яхшироқ ўйнаб, кўпроқ голлар уриб турибмиз.

Биз кучли олтилик ҳақида ўйламаяпмиз. 22-тургача анча вақт бор ва вазиятлар ҳам ўзгариб кетиши мумкин. Шу боисдан кучли олтилик ҳақида ўйлашга ҳали эрта", - деди Фёдоров.

И.Алибоев: "Ўйиннинг бошланиш қисми қийин ўтди. 15 дақиқаликдан кейин ўз ўйинимизни топиб олдик. Кейинчалик чиройли ғалабага эришдик"

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика