UZ

Сўнгги янгиликлар

07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  0 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  3 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  46 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3

Андрей Фёдоров: "Марат Бикмаев навбатдаги ўйинга тайёр бўлади" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Марат Бикмаев навбатдаги ўйинга тайёр бўлади"

Coca Cola Суперлигаси 7-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.



 

- "Локомотив"нинг барча мухлисларини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Кетма-кет уч марта мағлуб бўлганимиздан кейин ҳафталик цикл ишлаб чиқдик. Машғулотлар давомида жамоанинг ўйини кучайганлиги ҳам сезилаётганди. Футболчиларнинг ҳам жисмоний томонлама, ҳам кайфияти яхшиланди. Умуман олганда кўплаб факторлар ижобий томонга ўзгарди. Бизга фақатгина голлар босим бериши мумкин эди. Ўша ютқазган ўйинларимизда урилмаган вазиятларни қўрқув билан эмас, балки, футболчиларнинг ўзларига бўлаётган ишончсизлигига боғласам бўлади. Балки бугун ҳам айрим вазиятларда шундай ҳолатлар юзага келгандир. Футболчиларга рақиб жарима майдончаси ичида максимум ишлаш кераклигини айтгандим. 

Биринчи бўлимда ҳам шогирдларим бир неча вазиятларни голга айлантира олмаган пайтда менда яна ўша ҳиссиётлар пайдо бўла бошлаганди. Рақиблар бир бора тўсинимизни пойлаганида ҳам футболчилар ўзларини йўқотиб қўйишмади. Голдан кейин эса бироз хотиржам ўйнашни бошладик, елкадан тоғ ағдарилгандек бўлди. Мағлубиятлар футболчиларнинг ҳаракатларига, айниқса, тўп билан ҳаракат қилишда бироз ишонч бахш қилди. Жамоа ҳимояда тартибли ҳаракат қилди. Шу сабабли бугунги натижани адолатли деб айта оламан. Ўтган ўйинлардан кейин қўлни кўтариб таслим бўлмасдан, ишлашда давом этиб, жангда ғалабага эришгани учун футболчиларга раҳмат айтиб қоламан. 

- Авазбек Ўлмасалиевнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Бугун у яхши ўйнади. Менимча у бугунгидан ҳам яхши ўйнай олади, айниқса, тактик томонлама тартибли ҳаракат қилмоқда. У билан бу борада ҳали гаплашиб оламиз. Аваз талаб қилинган ўйинни бизга кўрсата олди дея оламан.

- Биринчи бўлимда гол уриш қийин бўляпти.
- Йўқ, унчалик эмас. Бизда вазиятлар бўлмоқда. Фақатгина футболчиларда ишонч аспекти етишмаяпти. Биринчи голга қадар ҳам ҳисобни очиб олиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлгандик. Голдан кейин эса футболчиларга эркинлик бердим. Чунки олдинги ўйинлардан кўра бу баҳсда босим камроқ бўлди.

- Марат Бикмаевнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- У навбатдаги ўйинга тайёр бўлиши керак.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика