UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  1 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

Андрей Фёдоров: "Локомотив"да бу йил шароитлар янада яхши бўлади" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Локомотив"да бу йил шароитлар янада яхши бўлади"

ОЧЛ саралаши доирасида "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбон жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров ҳамда жамоа посбони Игнатий Нестеров иштирок этишди.

- Биринчидан, мавсумнинг бунчалик эрта бошланишига унчалик кўникмаганмиз. Мавсумолди йиғинларида учрашув учун қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Шу боисдан кўрилган тайёргарликнинг мевасини эртага кўрсатмоқчимиз. Йигитлар ўзларининг профессионал хислатларини намойиш этишлари лозим, дейди Андрей Фёдоров


- Бу ўйин мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Биринчи марта ОЧЛ саралаш ўйинида қатнашяпман. Учрашувда ғалабага эришиб, гуруҳ босқичига йўлланма олмоқчимиз. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик, дейди Игнатий Нестеров.


- Сизда янги ўйин услуби, янги фалсафа борми?

- Албатта янги услублар бор. Ҳар доим рақибга қараб ўйнаш қийин бўлади. Таркибимизда катта ўзгаришлар бўлди. Шу боисдан вазиятдан чиқиб кетиш керак бўлади. Эртанги ўйинда эса мавсумда қандай режалар тузганимизни кўриб оласиз.


- Рақиб ҳақида нима дея оласиз?

- Рақибларнинг "Қўқон"га қарши ўйинини томоша қилдик. Бироқ рақибларни ўрганиш учун кўп ҳам имконият бўлмади. Менимча, "Истиқлол"да ҳам "Локомотив" борасидаги маълумоти биздаги каби маълумотлар кам. "Истиқлол" бир неча бора ОФК кубоги финалларида ўйнаган. 


- Жамоага кўплаб эски футболчилар қайтишди. Бу кимнинг ташаббуси.

- Эски футболчиларни қайтариш - менинг ишим. Уларнинг сифатлари, ҳаракатлари менга ёқади. Янги  олиб келиш клубнинг бюджети ва мураббийнинг хоҳишига боғлиқ бўлади.


- "Локомотив"да молиявий инқироз йўқми?

- Йўқ. Бизда бундай ҳолат бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Раҳбарият бу йил янада яхши шароит яратиб беришга ваъда берди. 


- Бу битта ўйиндан иборат. Бу сизларга устунлик берадими?

- Одамлар уй ва сафарда ўйинлар бўлишини исташади. Тўғри бу адолатли эмас,  аммо буни биз ўйлаб чиқармаганмиз.

Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика